30.08.2021
ЎзПФЛ чемпионат ўйинларида 10 кунлик танаффус юзага келганини маълум қилди. 17-тур учрашувлари 9 сентябркуни старт олади. Шу муносабат билан “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари ҳам қисқа муддатли таътилга чиқишди. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари 2 сентябрь куни навбатдаги ўйинларга тайёргарлик учун йиғилишади. “Шунқорлар” 17-турни Тошкентда “Бунёдкор” жамоасига қарши ўтказишади.