10.09.2021
Бир неча дақиқа олдин Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Coca Cola суперлигасида 17-тур доирасидаги “Бунёдкор” – “Қўқон-1912” учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувни вакилларимиз фаол тарзда бошлашди. Азимов ўнг қанотдан яхши қочиб кетди ва Норбековни тўп билан таъминлади. Норбековга нисбатан қоида бузилди. Жарима зарбасидан самара чиқара олишмади футболчиларимиз. Кейин ҳужумда ҳисоб очилиши мумкин эди.
Сидоровнинг боши билан берган зарбасига бир неча см аниқлик етишмади. 26-дақиқада Лутфулла Тўраев чалқанча услубда зарба йўллаб ўйиндаги ҳисобни очди. 29-дақиқада мезбонлар яна бурчак зарбасидан сўнг дарвозамизга гол уришди. Даврон Эргашев майдон эгаларининг иккинчи голига муаллифлик қилди.
43-дақиқада вакилларимиз ҳисобни қисқартиришди. Бурчакдан оширилган тўпни Йосович боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Сербиялик футболчи олдинги учрашувда ҳам стандарт вазиятдан сўнг, рақиб дарвозасини ишғол этганди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Ҳасанов ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди. Биринчи таймдаги ҳар уччала гол ҳам бурчак зарбасидан сўнг киритилди.
Иккини бўлим ҳам худди биринчиси каби шиддатли ҳужумлар остида ўтди. 65-дақиқада ҳисоб тенгашиши мумкин эди. Мелиев қулай вазиятни қўлдан чиқарди. Ўйин якунланиши арафасида Бердиевда қулай имконият бўлган эди. Аммо имкониятдан фойдалана олмади. Шу тариқа, жамоамиз Тошкентдаги дурангга мос ўтган баҳсда имкониятини бой берди.
Coca Cola суперлигаси
17-тур
БУНЁДКОР – ҚЎҚОН-1912 – 2:1 (2:1)
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Ҳусниддин Шодмонов, Олим Абдувосилов, Санжар Назаров
Назоратчи: Темур Абдуллаев
VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев
VAR ассистент: Андрей Цапенко
VAR назоратчиси: Владислав Цейтлин
Комиссар: Шерзод Ражабов
Голлар: Лутфулла Тўраев 25, Давронжон Эргашев 29. – Иван Йосович 43.
“Бунёдкор”: 71. Сарвар Каримов, 4. Давронжон Эргашев, 6. Авазбек Ўлмасалиев, 10. Хуршид Ғиёсов ( 17. Одилжон Абдураҳмонов, 68), 11. Расул Йўлдошев ( 8. Санжар Рашидов, 68), 13.Лутфулла Тўраев, 14. Миржаҳон Мираҳмадов ( 22. Шаҳбоз Эркинов, 79) 19. Нурилло Тўхтасинов, 26. Улуғбек Абдуллаев (7. Фарҳод Мираҳматов 90+1), 30. Абдулла Абдуллаев, 49. Иброҳим Томива,
Захира: 1. Равшан Ягудин, 3. Диан Талхатов, 24. Бек Абдуллаев, 34. Суҳроб Иззатов, 35. Азизбек Пирмухаммадов.
“Қўқон-1912”: 96. Ислом Абдуллаев, 5. Славко Лукич, 8. Фарҳод Бекмуротов, 10. Шоҳназар Норбеков (9. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 73) 13. Сардорбек Азимов (7. Асадбек Собиржонов, 46), 15. Ойбек Рустамов, 20. Иқболжон Маликжонов (91. Якуба Бамба, 73) 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 23. Александр Мерзляков (сардор) (19. Суҳроб Бердиев, 50), 33. Иван Йосович, 99. Андрей Сидоров (11. Мўминжон Мелиев, 46)
Захира: 46. Хуршид Хўжаев, 4. Илҳом Ваҳобов, 14. Авазхон Маматхонов, 18. Анвар Ҳожимирзаев.