Ойбек Рустамов: “Пахтакор” билан ўйинда ҳисоб бунчалик бўлишини кутмагандик”
the_title()

02.10.2021

Хабарингиз бор, кеча Coca Cola Суперлигасининг 21-тур ўйинлари старт олди. Қўқонда амалдаги чемпион яна қимматли уч очкони бой берди. “Пахтакор” жамоаси мазкур учрашувда чемпионликни расмийлаштириши ҳам мумкин эди. Аммо “шунқорлар” бунга йўл қўймади. Ҳар бир таймда мезбонлар томонидан киритилган иккитадан голларга меҳмонлар атига икки бор жавоб қайтара олди холос. Якуний ҳисоб 4:2. Шу куни учрашувнинг энг яхши ўйинчиларидан бири сифатида қайд этилган “Қўқон-1912” футболчиси,  Ойбек Рустамов сайтимизга интерью берди.

– Ойбек, аввало ғалаба билан табриклайман! “Пахтакор”га қарши кечган учрашувда жамоангиз мазмунли ўйин кўрсатган холда, уч очкони қўлга киритди. Ўйиндан олдин ҳисоб бундай кўриниш олишини кутмаган бўлсангиз керак?

– Табрик учун раҳмат. Албатта мухлисларимиз қаршисида “Пахтакор”дек жамоани ишончли ҳисоб билан мағлуб этганимиз барчамизни қувонтирди. Қўлга киритилган ушбу ғалаба билан жамоамизнинг мухлисларини ва барча аъзоларини табриклайман. Тўғрисини айтганда, амалдаги чемпионга қарши баҳс жамоамиз учун ҳар томонлама қийин ўтишини ўйлаб, ҳисобни бундай кўриниш олишини хаёлимизга ҳам келтирмагандик. Голларга бой тарзда кечган ўйинда, ишқибозлар роҳатланди. Энг асосийси ҳам шу аслида. Бу – футбол. Тўп думалоқ, майдон текис деб бежизга айтишмаган. Ғалабамизнинг асосий омили сифатида, энг аввало ҳимояда анча тартибли ўйнаганимиз бўлди. Рақиб жарима майдони яқинида яратган вазиятларимиздан унумли фойдаланганимиз ҳам якунда ғалабамизни таъминлади. Шу ўринда бизни учрашув давомида тинимсиз равишда қизғин қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

-Шу куни “Қўқон-1912” ўзининг чемпионатдаги энг яхши ўйинларидан бирини ўтказгани учун “Пахтакорни шошириб қўйдими ёки “шерлар” чемпионатнинг охирларига келиб,  ҳақиқатдан ҳам кучсизланганми?

– Бутун мавсумни олиб айтаман, жамоамиз “шерлар”га қарши кечган учрашувда энг яхши ўйинини кўрсатди. “Пахтакор” жуда кучли жамоа. Буни яхши тушунган холда, шунга яраша пухта тайёргарлик кўргандик. Жамоадошларимнинг барчаси майдонда жан-жахди билан курашди. Юқорида айтганимдек, “Пахтакор” кучли жамоа. Лекин уларни айнан бизни ютиб чемпионликни нишонлашини хоҳламадик.

– Чемпионга қарши кечган баҳсда рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлдингиз. Охирги марта қачон гол урганингизни эслай оласизми?

– Ха. 2019 йилги мавсумда “Локомотив” дарвозасини нишонга олгандим.

photo_2021-10-01_16-25-03

– “Пахтакор” дарвозасига бош билан тўп киритдингиз.  Бу каби голлар фаолиятингиз давомида илгари ҳам юз берганми?

– Ҳа, илгари АГМК дарвозасини бош билан йўллаган зарбамдан кейин ишғол этгандим. Насиб қилса кейинги учрашувларда ҳам ўз голларим билан жамоамга фойда келтиришга ва бу орқали мухлисларимизни хурсан қилишга бор кучим билан харакат қиламан.

– “Пахтакор” мағлуб этилгач, бу ғалаба кейинги ўйинларга руҳий устунлик бераётгандир?

– Албатта мазкур ғалабадан кейин жамоадаги кайфият ҳам кўтаринки руҳда. Жамоамизни олдинда бир-биридан қийин ўйинлар кутиб турибди. Умид қиламанки, мавсум сўнггига қадар ушбу кайфиятда кетишга харакат қиламиз.

– “Қўқон-1912” нинг ўтган йилги натижасини такрорлаш учун имкониятларингни қандай баҳолайсиз?

– Ўтган мавсумда қайд этган натижамизни қайтаришга имкониятимиз етарли деб ўйлайман. Юқорида айтганимдек, бизни қийин учрашувлар кутиб турибди. Шунга қарамай жамоамиз билан мақсад сари астойдил харакат қилиб, имкониятлардан унумли фойдаланамиз. Мавсумни юқори ўринларда якунлашга харакат қиламиз.

– Бу йил жамоангиз айрим учрашувларда кутилмаганда очко йўқотди. Бунга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

– Ҳа, бу йилги мавсумда “Қўқон-1912”га осон бўлмаяпти. Ғалаба қозониб турган пайтларимиз, ўз хатоларимиз эвазига дуранг қайд этдик. Айниқса биринчи даврада ўз майдонимизда кечган баҳсларда қимматли очколарни бой бердик. Бу – футбол. Унда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

photo_2021-10-01_16-25-01

– Сизни айрим учрашувларда марказий химояда хам кўрдик. Аслида марказий ярим ҳимоячи саналасиз. Химояда ўйнаш қийинчилик туғдирмайдими?

– Тўғриси менга ҳимояда ўйнаш кўпроқ ёқади. Мурод Холмуҳаммедов ва Бобир Акбаровда жарохат борлиги сабабли, мураббийимиз мени айрим ўйинларда мудофаа чизиғида харакат қилишим бўйича кўрсатма берди. Бу чизиқда ўйнаш масъулиятни оширади. Менимча мураббий қайси чизиқда ўйнатса, шунга тайёр туришимиз керак. Ўз вақтида ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ҳам харакат қилганман.

– Бу йил “Қўқон-1912” билан тузган шартномангиз якунига етади. Келаси мавсум жамоангизни ўзгартириш бўйича ўйлаб кўрмадингизми?

– Жамоани ўзгартириш ниятим йўқ эмас. Лекин “Қўқон-1912” жамоасини шу даражага келишимда ўрни беқиёс. Суперлиганинг бошқа клубларидан бир неча йиллардан буён таклифлар бўлмоқда. Бу йил жамоа билан амалдаги шартномам тугаб бормоқда. Шу боис клуб раҳбарлари билан мавсум сўнггида гаплашиб, уларнинг розилиги билан жамоани дўстона равишда тарк этаман.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО