23.12.2021
Бугун “Қўқон-1912” жамоасининг “мотори”, жамоамиз сардори, ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган футболчи, Муроджон Холмуҳаммедовнинг туғилган кунлари. Муроджон бугун 31 ёшни қарши олдилар.
Сардоримиз майдонда ҳам майдон ташқарисида ҳам жамоадошларига ҳақиқий ўрнак бўладиган, футболчиларни бир мақсад йўлида олға бошлашда бош мураббийга энг яқин ёрдамчи ҳисобланади. Холмуҳаммедов ўзининг чиройли , бетакрор ўйинлари ҳамда рақиблар дарвозаларига киритган чиройли голлари билан Қўқонлик футбол мухлисларининг қалбларидан чуқур жой эгаллаган. Холмуҳаммедов ҳақида қанча гапирсак , ёзсак камлик қилади. Мурод Холмуҳаммедов номи Қўқон футболи тарихига зарҳал ҳарфлар билан аллақачон битилган десак муболаға бўлмайди.
“Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ҳамда сиз азиз футбол мухлислари номидан Мурод Холмуҳаммедовни бугунги таваллуд айёми билан чин юракдан табриклаймиз ! Муроджонга узоқ умр, мустаҳкам соғлик ҳамда келгуси фаолиятида улкан зафарлар тилаймиз ! Келаётган янги йил, янги футбол мавсуми Муроджон учун янада омадли келишини тилакдошимиз!
Туғилган кунингиз муборак бўлсин Муроджон !!!
ТУҒИЛГАН КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН МАЭСТРО !!!