“Водий дерби”сини Аҳрол Рисқуллаев бошқариб боради
the_title()

01.03.2022

Эртадан Coca Cola суперлигасининг 2022 йилги биринчилиги старт олади. Мавсумнинг илк ўйинида, Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида “Нефтчи” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари учрашадилар.

“Водий дерби”сини ФИФА ҳаками, Аҳрол Рисқуллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадилар. Рисқуллаев ўтган мавсумнинг 13 туридан ўрин олган ва Яйпанда бўлиб ўтган “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувини бошқариб борган эди. Ўша ўйинда вакилларимиз 1-2 ҳисобида имкониятни бой беришган эди. Умид қиламизки Рисқуллаевнинг бу сафарги Яйпанга қиладиган ташрифи жамоамиз учун омадли бўлади. Учрашувда ВАР тизимидан ҳам фойдаланилади. ВАР ҳаками сифатида ФИФА ҳаками Ильгиз Танташев ишлайди.

Coca-Cola Суперлига. 1-тур

2 март, чоршанба

НЕФТЧИ – ҚЎҚОН-1912

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Санжар Шоюсупов, Александр Сидоров, Лочинбек Долимов

Назоратчи: Темур Абдуллаев

VAR ҳаками: Илгиз Танташев

VAR ассистент: Максим Нехочин

Комиссар: Шерзод Ражабов

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО