Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Қўқон-1912” – “Нефтчи” ўйини Қўқондаги “марказий” стадионида бўлиб ўтади
the_title()

25.09.2022

Айни кунларда суперлига жамоалари навбатдаги тур ўйинларига тайёргарликни давом эттиришмоқда.
Даврон Файзиев бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоаси ҳам “Сурхон” билан бўлиб ўтадиган ўйинга қизғин тарзда тайёргарлик кўрмоқда. Жамоа аъзолари Қўқондаги “марказий” стадионида ўз машғулотларини олиб боряпти. Кечадан бошлаб  машғулотларда жамоа етакчиларидан бири Жавоҳир Сидиқов қатнашмаяпти. Сидиқов машғулот вақтида жароҳат олганлиги сабабли тиббий текширувдан ўтиш учун Тошкент шаҳрига кетган. Унинг жароҳати қанчалик жиддий эканлиги тўлиқ текширувлардан сўнг маълум бўлади. Биз Жавоҳир Сидиқовга тезроқ тузалиб жамоамиз сафига қайтишини тилаб қоламиз. Қолган барча футболчилар машғулотларда астойдил тер тўкишмоқда.
Аввал хабар берганимиздек мураббийларимиз режасидан Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш ҳам  ўрин олган эди.
“Қўқон-1912” ҳамда “Нефтчи”  жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини Қўқондаги “марказий” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 27 сентябрь, сешанба куни, соат 16:00да бошланади. Ушбу ўйинга кириш бепул, мухлисларимиз бемалол Қўқондаги “марказий” стадионига келиб, вилоят “дерби”сини томоша қилишлари мумкин бўлади.

Coca Cola суперлигасининг 20-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Сурхон” учрашуви эса, 3 октябрь куни, соат 18:30да, Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида бўлиб ўтади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО