Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЎРИНБОСАРЛАРИМИЗНИНГ НАВБАТДАГИ МАҒЛУБИЯТИ

06.04.2018

Муҳсин Низомиддинов бошчилигидаги ўринбосарларимиз бугун Ёшлар лигасидаги навбатдаги учрашувларни Тошкентнинг “Локомотив” клубига қарши ўтказишди. Ўйин футболчиларимиз учун омадли бошланди. 6-дақиқада ўринбосарларимиз ҳисобни очишди. Жарима зарбасидан сўнг Иброҳим Ғофуров боши билан зарба йўллаб, рақиб дарвозасини ишғол этди. Шундан кейин мезбонлар бироз жонланишди.  Лекин юзага келган имкониятдан фойдалана олишмади. Бу орада футболчиларимиз ҳам рақиб дарвозаси олдида бир қатор голга тортадиган вазиятларни яратишди.  31-дақиқада Абрамов оширган тўпни, Охунжонов боши билан дарвозага йўлламоқчи бўлди. Зарба салгина ноаниқ чиқди.

Орадан икки дақиқа ўтиб майдон эгалари ҳисобни тенглаштиришди. Бурчак зарбасидан сўнг Фаррух Иброҳимов боши билан дарвозамизни ишғол қилди. 34-дақиқада дарвозамизга пенальти белгиланди. Уни “Локо” футболчилари муваффақиятли амалга оширишди. Дастлабки зарбани дарвозабонимиз қайтарган эди, қайтган тўпни Фомин дарвозамизга жойлаб қўйди. 43-дақиқада Вакилларимиз қулай имкониятдан фойдалана олишмади.

Иккинчи бўлимни футболчиларимиз анча фаол тарзда бошлашди. 47-дақиқада Бурчак зарбасидан кейин Иброҳим Ғофуров дубль қайд этиши мумкин эди. Аммо мезбонлар посбони яхши ўйинади.

Танаффусдан кейин вакилларимиз ҳисобни тенглаштириш учун катта куч билан ҳужумга ташланишди. Лекин қатор вазиятларни кўкка совуриш оқибатида рақиб дарвозасини ишғол этишни уддасидан чиқа олишмади.

65-дақиқада Содиқ Мўминжонов жарима майдончаси ичида рақибни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Натижада дарвозамизга иккинчи марта пенальти белгиланди. Азиз Амонов пенальтини аниқ амалга оширди. 78-дақиқада Азиз Амонов хисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. Амонов дарвозабонимиз билан бирга – бир вазиятга чиқди ва бу имкониятни қўлда бой бермади. Орадан бир дақиқа ўтиб мезбонлар яна тўп киритишди. Бу сафар ҳам Азиз Амонов ўзини кўрсатди. Мезбонлар дарвозабонимиз билан 1 га 2 вазиятга чиқишди. Амонов ўйиндаги ўзининг 3-голини дарвозамизга киритди.

Шу тариқа, ўринбосарларимиз навбатдаги мағлубиятни тан олишга мажбур бўлишди.

 

Ёшлар лигаси

5-тур

“Локомотив” – “Қўқон-1912” – 5:1 (2:1)

Ҳакамлар: А. Худойберганов, Ш. Эркинов, Б. Худойберганов, Ф. Юсупов.

Назоратчи: А. Попов.

Голлар: Фаррух Иброҳимов – 33, Владислав Фомин – 34 (пен). Азиз Амонов – 65 (пен) 78, 80. – Иброҳим Ғофуров 6.

“Локомотив”: 25. Сарвар Каримов, 4. Умар Аҳмадзода, 7. Бобур Тиллабоев, 9. Бобур Эргашев, 11. Идрис Бикмайкин, 15. Рустам Ҳамроев, 20. Азиз Амонов, 21. Фарҳод Бекмуродов, 22. Улуғбек Абдуллаев, 80. Фаррух Иброҳимов, 99. Владислав Фомин.

Захира: 96. Рустам Нортожиев, 5. Жалолиддин Жумабоев 8. Шарофиддин Собиров 17. Алишер Шералиев, 19. Aсадбек Исломов, 28. Ҳаётбек Райимжонов, 77. Ҳурмат Йўлдошев.

“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев, 4. Ислом Тошпўлатов, 7. Иброҳим Ғофуров,  14. Аваз Маматхўжаев, 17. Дилшод Баратов, 19. Иброҳим Мухторов, 25. Исмоил Охунжонов, 27. Достон Мелиқўзиев, 55. Мўмин Содиқжонов, 70. Сардор Исақов, 98. Савелий Абрамов.

Захира: 12. Муҳаммадали Собиров, 8. Бахтиёр Абдубаннонов, 9. Рамз Исақов, 11. Муслим Қурбонов,96.  Аваз Юсуфжонов, 99. Иброҳим Усмонов.

 

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО