Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Бугун футбол: Зоминда кубокдаги юришимиз бошланади

15.04.2018

Бугун жамоамиз Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал доирасида “Зомин” жамоасига қарши сафарда тўп суради. Футболчиларимиз мазкур ўйинга жиддий тайёргарлик кўришди. Бу йил янги форматда ўтаётган кубок баҳсларида “Қўқон-1912” муваффақиятли иштирок этишни мақсад қилган.

Айтганча, “Зомин” ва “Қўқон-1912” жамоалари 2012 ва 2014 йилларда Ўзбекистон чемпионати биринчи лига (ҳозирги Про-лига) баҳсларида ўзаро тўрт марта майдонга тушишган. Барча учрашувда вакилларимизнинг қўли баланд келган.

Зоминда 2012 йили 3:1, 2014 йилда эса 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганмиз. Қўқонда ўтган учрашувларда эса 2012 йил 4:1, 2014 йил 5:0 ҳисоби қайд этилган.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО