Ва ниҳоят «ташқарида»!

15.04.2018

Ўзбекистон футбол асоссацияси раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотлар натижасида, ўзбек футболи тарихида илк марта, суперлига клублари матбуот котиблари учун хорижда семинар ташкил этилди. Бу семинар Россиянинг Краснодар шаҳрида ўтказилмоқда.

photo_2018-04-15_15-10-12

photo_2018-04-15_15-10-24

photo_2018-04-15_15-10-28

photo_2018-04-15_15-11-26

«Краснодар» футбол клуби матбуот хизмати ва ПФЛ матбуот хизматлари келишуви асосида ташкил қилинган ушбу семинар, Россия чемпионатининг 26-тури доирасида ўтадиган «Краснодар» ҳамда Туланинг «Арсенал» жамоалари ўртасидаги учрашувга тўғри келди.
Бизнинг сафардан мақсадимиз Россия клубларида матбуот хизмати қай йўсинда иш олиб бориши, Россия стадионларида ОАВ учун яратилган шароитлар билан танишиш, билмаганларимизни ўрганишдан иборат эди. Биз Краснодар шаҳрига етиб келгач, Краснодар футбол клуби матбуот хизмати раҳбари Денис Данилченко билан алоқага чиқдик ва албатта режаларни келишиб олдик. Чемпионат доирасида уй учрашуви ўтказадиган жамоа ходимларини ишлари бизсиз ҳам етарли бўлишини яхши биламиз. Шунинг учун Данильченко бизга аввал амалиётда куришимизни, ўринбосарлар таркиблари ва асосий жамоаларнинг ўйинларида клуб матбуот хизмати қандай ишлашини бевосита кузатишимизни таклиф қилди.

photo_2018-04-15_15-11-16

photo_2018-04-15_15-11-11

photo_2018-04-15_15-11-08

 

photo_2018-04-15_15-10-38

photo_2018-04-15_15-10-31
Шундай қилиб биз аввал Краснодар – Арсенал жамоаларининг ўринбоасарлар таркиби учрашувини стадионда тамоша қилдик. Ўйин 3-1 ҳисобида майдон эгаларининг ғалабаси билан якун топди. Бу ерда шуни айтишим мумкинки, ўринбосарлар уйинида матбуот хизмати тўлиқ таркибда ишлади. Яна шуни қўшимча қилмокчиманки, клуб академиясининг матбуот хизмати алоҳида экан, лекин улар ҳам бош жамоа матбуот хизмати раҳбарига буйсунади. Академия матбуот котиби ўринбосарлар таркиблари учрашувида асосий ролда бўлар экан. Ўринбосарлар таркиблари ва асосий таркиб ўйинлари жамоанинг ютубдаги канали орқали жонли равишда трансляция қилинади ва шарҳлаб борилади. Россияда интернет бизга қараганда анча тезлиги юқори экан, шу боис тарнсляцияларда муаммога дуч келишмайди. Ёшлар жамоалари ўртасидаги ўйин клуб академиясига қарашли стадионда бўлиб ўтди. Ўринбосарлар таркиблари учрашувига кириш бепул бўлиб, ўйин бошлангунча қадар анчагина мухлис ташриф буюрганини алоҳида айтиб ўтмоқчиман.
Ўринбосарлар таркибида фақат ёшлар ўйнайди. У ерда асосий таркиб футболчилари умуман йўқ. Шу боис ўринбосар ва асосий таркиблар ўйинлар бир кунда ўтказилаверади. Ўйиндан сўнг клуб сайти ва ижтимоий тармоқлари учун ёш футболчилардан интервьюлар уюштрилди. Футболчилар бу борада ёшлигидан профессионалликка ўргатиб борилар экан, яъни интервью беришдан ҳеч ким бош тортмайди. Жамоа қандай натижа кўрсатишидан қатъий назар.

photo_2018-04-15_15-11-19

photo_2018-04-15_15-11-23
Шундан сунг биз клуб академияси фаолияти билан танишиб чиқдик. Бизни қувонтирган жиҳат Краснодар футбол академиясида, дарвозабонлар мураббийи сифатида барчамизга яхши таниш булган, ўз вақтида терма жамоамиз дарвозасини қўриқлаган Олег Беляков ишламоқда. Беляков бизни кўрганидан, биз эса машҳур дарвозабонимиз билан яна учрашганимиздан хурсанд бўлдик. Академия ҳақида бошқа ҳамкасбларим батафсил ёзишади, деб уйлайман ва бу мавзуга кўп тўхталмайман. Чунки, нафақат Россия балки МДҲ давлатларидаги энг яхши футбол академияси ҳақида қисқача ёзиб бўлмайди. У ерда кўрганларимиздан энг асосийси, жаҳон чемпионати вақтида Краснодар футбол академияси, Испания терма жамоаси ихтиёрига берилар экан. Шундан ҳам тушунса бўлади бу ерда қандай шароитлар яратилганлигини.
Биз куннинг иккинчи ярмида «Краснодар» – «Арсенал»(Тула) жамоалари ўртасидаги ўйинни кузатиш учун асосий аренага келдик. Клуб матбуот хизмати бизга берган аккредитация орқали муаммосиз, медиа трибунага етиб келдик. Краснодар стадионида матбуот ходимлари учун алоҳида кириш жойи белгиланган ва у ердан бошқалар кира олишмайди.

photo_2018-04-15_15-10-53

photo_2018-04-15_15-10-49

photo_2018-04-15_15-10-45

photo_2018-04-15_15-10-42

photo_2018-04-15_15-11-05

photo_2018-04-15_15-11-00
Стадионга кириб очиғи лол қолдик. Шахсан ўзим дунёнинг кўплаб стадионларида футбол кўрганман. Япония, Хитой, БАА, Саудия Арабиятони, Туркия, Миср, Катар каби бир қатор давлатларнинг энг чиройли стадионларида бўлиш насиб этган. Лекин Краснодар стадионига киргач, бунгача кўрган стадионларим, бу арена олдида ҳеч нарса эмас экан, деган хулосага келдим. Медиа трибунага чиқиш жойида медиа марказ ташкил қилинган бўлиб, у каттагина ҳудудни эгаллаган ва бу жойда ОАВ ходимлари ишлашлари учун барча шариотлар муҳайё қилинган. Марказдаги шароитлар журналистларни уйида ҳам бўлмаса керак, деб ўйладим. Мезбонлар бизга чой, кофе ва егуликлар таклиф қилишгач, тезроқ медиа трибунадан жой олишимизни, ўйиндан олдинги жараёнларни кузатишмизни эслатиб ўтишди. Биз ҳам тезда медиа трибунадан ўз жойимизни эгалладик. Икки оғиз медиа трибуна ҳақида. Бу ер биринчи ўринда стадионда футбол куриш учун энг қулай жойда жойлашган. Медиа трибунада журналистларнинг ишлаши учун розетка, симли ва симсиз интернет, қўйингки нима керак бўлса ҳаммаси бор. Клуб матбуот хизмати ўйинга чиқарган дастурлар билан танишиб чиққунимизча, стадион таблоларида, ўйинга бағишланган промо роликлар, реклама дастурлари бошланиб кетди. Стадионга кириб ўтиришни ўзи кишига олам-олам завқ беради. Сиз стадионга эмас гўёки, 5D кинотеатрига киргандек бўласиз. Овоз эффектлари, тасвирлар сифати мухлсиларни барча нарсани унутиб мазза қилиб дам олишларига шароит яратади.

photo_2018-04-15_15-10-56

photo_2018-04-15_15-11-30

photo_2018-04-15_15-11-34
Учрашувда Краснодар жамоаси 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг клуб матбуот котиби хурсанд ҳолда “қадамларинг ёқди азиз меҳмонлар” деб, бизни матбуот анжуманлар залига таклиф қилишди. Матбуот анжумани ва микст зонада журналистларни қандай ишлашларини кузатдик. Бу жараёнларда бевосита иштирок этдик. Умуман олганда барчаси биз куриб юрган жараён, фақат бу ерда ҳаммаси юқори савияда ва сифатли тарзда бажарилмоқда.
Дастлабки кунни олам-олам таассуротлар билан якунладик. Ўзимизнинг ён дафтарларимизга анчагина қилишмиз керак бўлган нарсаларни ёзиб олдик.
Хулоса қилиб шуни айтишим мумкинки, биринчи навбатда стадионларда ОАВ ходимлари учун шароитларни янада яхшилашимиз керак экан. Бу ерда уларни ишлашлари учун зарур бўладиган ҳар бир жиҳатга эътибор беришимиз лозим. Интернет, компьютер, егуликлар, ишлаш учун қулай муҳит. Шунда футболимиз янада яхшироқ тарғиб қилинади, мухлисларимизнинг стадионга ташрифлари ортади. Мухлис эса стадионга келгач, ишдаги ва уйдаги барча ташвишларини унутиб дам олиб кетиши керак.
Бизда ҳали Россиялик ҳамкасбларимизга кўплаб саволларимиз ва улардан ўрганадиган нарсаларимиз бор. Бугун бошланиши. Энди амалиётда кўрганларимзни назариясига ўтамиз. Семинар давом этади.
Шу ўринда ушбу семинарни ташкиллаб берганлари учун ЎФА хамда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси раҳбариятига ўзимизни чексиз миннатдорчилигимизни изҳор килмоқчимиз.

Акрамжон МАМАДАЛИЕВ,
Краснодар шаҳридан.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО