Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Қўқон-1912” – “Насаф”: Ўзаро ўйинлар тарихидан

19.04.2018

Суперлига 7-тур учрашувини “Қўқон-1912” жамоасига ўз майдонида мамлакатимизнинг етакчи клубларидан бири – “Насаф”га қарши ўтказади. Шанба кунги учрашув Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. Қуйида ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотларни тақдим этамиз.

 

17-тўқнашув арафасида

Мазкур жамоалар бунга қадар Ўзбекистон чемпионатларида 16 марта туқнаш келишган. 12 та учрашувда “Насаф” ғалаба қозонган. 4 учрашувда қўқонликларнинг қўли баланд келган. Бу жамоаларнинг ўзаро ўйинларидан дуранг қайд этилмаган. Бу камдан-кам учрайдиган ҳолатдир. Тўплар нисбати – 19-35 “Насаф” фойдасига.

Қаршиликлар ўзаро учрашувларда 36 очкони қўлга киритишган. Қўқонликларнинг бу борадаги кўрсаткичи эса 12 тага тенг.

Қўқондаги сўнгги беш учрашув:

04.03.2017  “Қўқон-1912” – “Насаф” 1:2

26.08.2016  “Қўқон-1912” – “Насаф” 1:2

16.08.2015  “Қўқон-1912” – “Насаф” 1:3

18.08.2003  “Қўқон-1912” – “Насаф” 3:0

09.06.2002  “Қўқон-1912” – “Насаф” 3:0

Факт: Қўқондаги саккиз учрашувнинг тўрттасида жамоамиз ғалаба қозонган. Тўртта ўйинда эса “Насаф”нинг қўли баланд келган. Қўқонликларнинг ўз майдонларида икки марта “Насаф”ни йирик 3:0 ҳисобида доғда қолдиришган.

 

Ҳакамлар

21 апрель шанба куни Қўқонда бўлиб ўтадиган учрашувни Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.

Ушбу ҳакам бундан олдин жамоамизнинг иккита баҳсида ишлаганди. Охирги марта Зокир Қодиров ўтган йили Қўқонда бўлиб ўтган “Қўқон-1912” – “Бунёдкор” учрашувини бошқарган эди.

Суперлига

7-тур

“Қўқон-1912” – “Насаф”

Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), Ф. Янсупов (Тошкент).

Назоратчи – И. Нехочин (Тошкент).

Комиссар – Б. Намозов.

 

Бошланиш вақтлари

“Қўқон-1912” – “Насаф” учрашуви 21 апрель шанба куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадионда соат 18:00да бошланади ва “Спорт ТВ” орқали жонли тарзда эфирга узатилади.

Ўринбосарлар ўйини эса 20 апрель жума куни соат 16:00да Учкўприкдаги  “Марказий” стадионда бўлиб ўтади.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО