21.04.2018
“Қўқон-1912” – “Насаф” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев ва жамоа етакчиси Жасур Ҳасановлар иштирок этишди.
– Бугун ғалаба қозониш учун яхши имкониятга эга бўлдик. Лекин вазиятларни голга айлантира олмадик. Бугун асосан қарши ҳужум тактикасида ўйнадик. Дуранг натижа бугун бизни қониқтирмади.
Бугун қарши ҳужумлардан самарали фойдаланишни мақсад қилгандик. Ўйин ташкил этиш борасида шогирдларим ўйинидан кўнглим тўлди. “Қўқон-1912” анча шаклланган жамоа саналади. Шунинг учун баҳс оғир бўлишини билардим.
Жасур Ҳасанов: – Бугун ўйин яхши бўлди. Мухлислар чиройли ўйин гувоҳига айланишди. Ғалаба учун Қўқонга келгандик. Лекин футболда дуранг ва мағлубиятлар бўлади. Кейинги баҳсда уч очко олишга ҳаракат қиламиз.