Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Қўқон-1912” – “Бунёдкор” превью

29.04.2018

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган учрашувларнинг бирида “Қўқон-1912” ва “Бунёдкор”  клублари Қўқонда тўқнаш келишади. Мазкур ўйинга оид статистик маълумотлар билан танишинг.

 

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар бугунга қадар Ўзбекистон чемпионатида олти марта рўбару келишган.

Учршувларнинг барчасида “Бунёдкор” ғалабага эришган. Олтита учрашувда вакилларимиз “Бунёдкор” дарвозасига уч марта йўл топишган.

Факт: Жамоамиз тўртинчи марта “Бунёдкор” билан ўз майдонида тўп сурмоқда. Ўтган йили Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтган учрашувда “Бунёдкор” 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган.

 

Ҳакамлар

Қўқондаги марказий ўйингоҳда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Бунёдкор” учрашувини Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди. Мазкур учршув 30 апрель куни соат 18:00да бошланади.

 

Pepsi Суперлига

9-тур

“Қўқон-1912” – “Бунёдкор”

Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), А. Снетков (Тошкент вил.), С. Улфатов (Тошкент вил.), Д. Жалимов (Тошкент вил.).

Назоратчи – С. Эрматов (Тошкент).

Комиссар – Р. Черников.

 

Бошланиш вақтлари

Марказий стадионида бўлиб ўтадиган учрашув 30 апрель куни соат 18:00да старт олади.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО