Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Бугун учта жамоамиз ўйнади

19.05.2018

Бугун “Қўқон-1912”нинг учта – аёллар, футзал ва U-18 жамоалари ўз ўйинларини ўтказишди.

 

Дебютдаги дуранг

Бугун  суперлига  клублари академияларининг 18 ёшли тарбияланувчилари орасида Ўзбекистон биринчилиги старт олди ва “Қўқон-1912” U-18  жамоаси Ўзбекистон биринчилигида дебют учрашувини ўтказди.  Вакилларимиз илк турни сафарда “Бухоро”га қарши ўтказишди ва   2:2 ҳисобида дуранг натижани қайд этишди.

 

U-18. Ўзбекистон биринчилиги

1-тур

“Бухоро”- “Қўқон -1912”  (2:2)

Голлар: Мухаммадалиев Умиджон – 22 (0:1), Мухаммадалиев Умиджон – 29 (0:2), Умуров Артур -40 (1:2), Махмудов Мухаммадали 60 (2:2).

“Бухоро”: Икрамов Сардор, Наврўзов Шебир, Музаффаров Нуржахон, Равшанов Отабек, Хожиев Махмуд, Султонов Бобир, Умуров Артур, Камолов Феруз, Хасанов Дадахон, Раззоқов Сардор, Ҳакимов Убайдулло.

Захира: Махмудов Асилбек, Махмудов Мухамадали, Рафиков Мирсаид, Эргашев Файзиддин, Мухторов Адиз, Асадов Асадбек, Раупов Темур

“Қўқон -1912”:  Собиров Мухаммадалик, Қодиров Аббос, Иброхимжонов Музаффар, Миркомилов Абдуллох, Мухаммаджонов Шерзоджон, Нормонов Мухсинжон, Комилов Асадбек, Алиев Бекзод, Рузматов Рашиджон, Хосилов Мусабек, Мухаммадалиев Умиджон,

Захира: Умаржонов Жавохир, Раимжонов Муроджон, Йўлдашев Асадбек, Қўлдашев Мухаммадхон, Абдурашидов Абдувоқит, Бурхонов Шохрух, Юсупов Жасурбек,

Огоҳлантиришлар: Мухаммаджонов  Шерзоджон (7), Мухаммадалиев Умиджон (19), Махмудов Мухамадали (16), Асадов Асадбек (32).

 

Яна йирик мағлубият

Мирсаид Миролимов бошчилигидаги аёллар жамоаси эса 8-тур доирасида Тошкентда “Бунёдкор” меҳмони бўлди. Бу сафар ҳам рақибларимиз катта ташаббусга эга бўлишди ва 10:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

 

Аёллар чемпионати

8-тур

“Бунёдкор” – “Қўқон-1912”  – 10:0

Ҳакамлар: А.Сидорова, К.Середа, А.Кончикова, Б.Худойберганов.

Назоратчи – Р.Давлатмуродов.

Комиссар – Р.Толипжонов.

 

Футзалчиларимизга бироз омад етишмади

Бугун шунингдек Олимжон Юлдашев мураббийлигидаги “Қўқон-1912” футзал жамоаси ҳам навбатдаги турда майдонга тушишди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида устунлик мезбонлар томонида бўлди. Иккинчи таймни эса вакилларимиз фаол бошлашди ва рақиб дарвозасига кетма-кет учта тўп киритишди. Бироқ ўйин якунида майдон эгалари яна икки бор дарвозамизни ишғол этишди – якуний ҳисоб 6:3.

 

Футзал.

8-тур

“Бухоро” – “Қўқон-1912” – 6:3

Ҳакамлар: И.Жўраев, С.Назаров, Ж.Бўриев, А.Маматов.

Назоратчи – Ф.Қудратов.

Комиссар –  А.Эргашев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО