Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Қўқон-1912” – “Бухоро”: Ўзаро ўйинларда ким устун?

21.05.2018

22 май куни Супер 12-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Бухоро” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Бу жамоаларнинг ўзаро ўйинларига доир статистик маълумотларини ҳукмингизга ҳавола этамиз.

 

Ўзаро ўйинлар

Ушбу  жамоалар Ўзбекистон чемпионати баҳслари доирасида 25 бора тўқнаш келишган. Шулардан 9 тасида вакилларимиз ғолиб бўлишган, 3 та ўйин дуранг натижаси билан интиҳо топган. 13 та учрашувда бухороликларнинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати 48:35, “Бухоро” фойдасига. Ўзаро ўинларда “Бухоро” 42, “Қўқон-1912” эса 30 очкони қўлга киритган.

 

Қўқонда ўтган учрашувлар

26.05. 2017

Қўқон 1912  – Бухоро – 2:1

09.04. 2016

Қўқон 1912  – Бухоро – 0:1

02.05.2015

Қўқон 1912  – Бухоро – 2:1

23.06.2003

Қўқон 1912  – Бухоро – 1:0

21.09.2002

Қўқон 1912 – Бухоро   – 1:0

05.11.2000

Темирйўлчи – Бухоро – 1:6

18.09.1999

Темирйўлчи – Бухоро – 4:1

06.11.1998

Темирйўлчи  – Бухоро – 3:1

01.10.1995

Темирйўлчи – Нурафшон – 3:0 *

25.09.1994

Темирйўлчи – Нурафшон – 1:0

18.09.1993

Темирйўлчи – Нурафшон – 4:0 (2:0)

10.05.1992

Темирйўлчи – Нурафшон – 1:1 (0:1)

Факт: Қўқонда ўтказилган ўйинларнинг 9 тасида “Қўқон-1912” жамоаси ғалаба қозонган. Битта ўйин дуранг натижа билан якунланган.

 

 

Ҳакамлар 

Қўқон шаҳрида бўладиган Pepsi Суперлига 12-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Бухоро” жамоалари ўртасидаги ўйинни Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз бунгача Валентин Коваленко жамоамизнинг Тошкентда “Локомотив”га қарши ўйинини бошқариб борган эди.

 

Pepsi Суперлига.

12-тур

22 май (сешанба)

“Қўқон-1912” – “Бухоро”

Ҳакамлар: В. Коваленко, Р. Серазетдинов, Т. Гайнуллин, А.Эргашев.

Назоратчи – И. Нехочин.

 

Бошланиш вақтлари

Сешанба куни бўлиб ўтадиган учрашув соат 18:49да бошланади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари майдонга тушишади. Ўйин Учкўприк “Марказий” стадионида соат 16:30да старт олади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО