Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Қўқон-1912” – “Бухоро” ўйини чипталари сотувга чиқди

21.05.2018

Эртага Қўқондаги “Марказий” стадионида , суперлига 12-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Бухоро” ўйини бўлиб ўтади.

Ушбу ўйин ҳар иккала жамоа учун ҳам жуда муҳим ҳисобланади. Айниқса жамоамизга бу учрашувда ғалаба сув ва ҳаводек зарур. Шу жиҳатдан эртагалик баҳс муросасиз ўтиши табиий ҳол.
“Қўқон-1912” – “Бухоро” ўйини чипталари бугундан сотувга чиқди. Чипталар “Марказий” стадион кассаларида сотилмоқда. Чипталарнинг нархлари ҳар доимгидек 15 000 ва 10 000 сўмдан.
Шиддатли бўлиши кутилаётган “супер” ўйинни стадионда “жонли” томоша қилишга нима етсин.
Барчангизни “Марказий” стадионига таклиф қиламиз !

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО