21.05.2018
Ўйинни жамоалар эҳтиёркорлик билан бошлашди. 13-дақиқада жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлдик. Савелий Абрамовнинг жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпини рақиб ҳимоячилари қайтариб қолишди. 24-дақиқада жамоалар навбат билан ҳужум ташкил этишди. Бизнинг ҳужумимизни рақиб посбони бартараф этган бўлса, меҳмонлар ўйинчиси офсайдда қолиб кетди.
Орадан беш дақиқа ўтиб, Дилшод Баратов яхши вазиятга чиқиб борганди. Бироқ тўп узатишда бироз адашди ва меҳмон ҳимочилари хавфни
35-дақиқада Достон Мелиқўзиев рақибни чиройли тарзда ортда қолдирди. Зарба беришга эса “Бухоро” ҳимоячиси йўл қўймади.
Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларда бухороликлар икки марта яхши имкониятга эга бўлишди. Ҳар икки сафар ҳам Ислом Абдуллаев маҳорат кўрсатиб дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди. Иккинчи таймни бухороликлар фаоллик билан бошлашди.
60-дақиқада Дилшод Баратов жарима майдончасига катта тезликда кириб борганди. Бироқ якуний зарба ўхшамади. Дилшод бироз илдамроқ ҳаракат қилганида ҳисоб очилиши мумкин эди.
63-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очиш учун бир қатор вазиятларга эга бўлишганди. Акобир Тўраев дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди. Унинг зарбасини Ислом Абдуллаев бартараф этди. Бухороликларнинг яна иккита зарбасини ҳимоячиларимиз дарвоза чизиқидан қайтариб қолишди.
Бугун дарвозабонимиз Ислом Абдуллаев ҳақиқий қаҳрамонга айланди. У бир неча марта жамоамизни муқаррар голлардан сақлаб қолди.
Шу тариқа, ўринбосарларимиз Ёшлар лигаси етакчиларидан бири билан дуранг ўйнади.
Ёшлар лигаси
12-тур
“Қўқон-1912” – “Бухоро” – 0:0
Ҳакамлар: А. Эргашев, Р. Кападзе, Ш. Аъзамов, Ж. Ҳакимов.
Назоратчи: И. Нехочин.
“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев 4. Ислом Тошпўлатов 5. Иброҳим Ғофуров, 10. Иброҳим Мухторов 11. Муслим Қурбонов, 17. Дилшод Баратов, 18. Достон Мелиқўзиев, 23. Мўмин Содиқжонов, 25. Исмоил Охунжонов, 70. Сардор Исақов 90. Савелий Абрамов.
Захира: 16. Муҳаммадали Собиров, 8. Бахтиёр Абдубаннонов, 9. Рамзбек Исақов, 26. Рустем Асанов, 85. Иброҳим Усмонов, 96. Аваз Юсуфжонов, 97. Дониёр Тўлашев.
“Бухоро”: 13. Шоҳжаҳон Насимов, 6. Шакват Муллажонов, 7. Акобир Тўраев, 8. Анвар Жўраев, 9. Нозим Умуров, 14. Мирфайз Муҳиддинов, 18. Раҳмон Очилов, 21. Хуршид Олимов, 27. Беҳруз Зайниддинов, 28. Озод Қурбонов, 44. Миржалол Жумаев.
Захира: 30. Асилбек Амонов, 3. Солибек Каримов, 11. Беҳруз Шодмонов, 20. Ихтиёр Рамазонов, 23. Қурбон Сатторов, 73. Бахтиёр Бозоров, 99. Муҳаммадсидиқ Тимуров.