22.05.2018
Ҳозиргина Қўқондаги “Марказий” стадионда Pepsi суперлига 12-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Бухоро” ўйинидан олдинги йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда ҳар икки жамоа вакиллари ва учрашув комиссари С Қудратуллаевлар иштирок этишди ва ўйин олди жараёнлари ҳамда жамоалар бугун қандай рангдаги либосларда майдонга тушишлари борасида келишиб олишди.
Унга кўра, бугунги баҳсда мезбонлар “Қўқон-1912” жамоаси оқ рангли формаларда, дарвозабонимиз қизил-қора либосда майдонга тушади. Меҳмонлар “Бухоро” футболчилари эса тўқ кўк либосларда майдонга тушадиган бўлишди. Дарвозабон эса жигарранг формада майдонга тушади.