22.05.2018
“Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев ҳамда “Бухоро” жамоаси сардори Шавкат Саломовлар иштирок этишди.
Улуғбек Бақоев: – Ўйиндан олдин мазкур учрашув осон бўлмаслиги билгандик. “Қўқон-1912” мамлакатимизнинг кучли жамоалар бири саналади. Биз бугун кучли жамоадан устун келдик. Шогирдларим бугунги ғалаба учун бор кучларини сарфлашди. Бугун жуда қийин ўйин бўлди. Футболчиларимга бугунги ўйин учун раҳмат айтаман. “Қўқон-1912” жамоасига кейинги ўйинларда омад тилаб қоламан.
Шавкат Саломов: Бухородан келган мухлисларга раҳмат айтаман. Шунча йўл босиб келиб бизни қўллаб-қувватлаб туришгани учун. Мураббийлар штабига ҳам раҳмат. Учта мағлубиятдан кейин ўзимизга бўлган ишончни қайтаришди. Бугунги ўйинда борларини бериб тўп сурган футболчиларга ҳам миннатдорчилик билдираман. Ўйин чиндан ҳам чиройли бўлди.