НАЗОРАТ УЧРАШУВИДАГИ МАҒЛУБИЯТ
the_title()

01.07.2018

Тошкент шаҳрида йиғин ўтказаётган футболчиларимиз бугун назорат учрашувида майдонга тушишди. Жамоамизнинг бугунги рақиби Навоийнинг “Қизилқум” клуби бўлди. Тошкент вилоятида жойлашган “Дўстлик” стадионида бўлиб ўтган учрашувда ҳисоби қайд этилди.

Бугун жамоамиз таркибида бир қатор янги футболчилар майдонга тушишди. Ана шу янги ўйинчиларидан бири Фирдавс Асадов 9-дақиқада ҳисобни очиши мумкин эди. Сўнгги паллада рақиб посбони маҳорат кўрсатди.

17-дақиқада Элгужа Григалашвили дарвозабон устидан ошириб тўпни дарвозага йўллашга уринди. Юсупов сўнгги сонияларда қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди.

20-дақиқада ҳисоб очилди. Черемисиннинг олдинга чиққанини кўрган Акрамов «паршют» усулида зарба йўллаб, рақиб дарвозасини ишғол этди. Орадан бироз ўтиб, яна бир хавфли вазиятга эга бўлдик. Бердиевдан ажойиб рейд ва зарба кўрдик. Дарвозабон қутқарди рақибларимизни.

Жамоамизнинг икки футболчиси – Жавоҳир Сидиқов ҳамда Ойбек Рустамовлар Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғинидан кеча қайтиб келишди. Шу боис бош мураббийимиз бу футболчиларимизга дам олиш учун рухсат берди.

34-дақиқада Салим Мустафоевнинг чап қанотдан жарима майдончасига етказиб берган тўпини Файзулла Қамбаров дарвозамизга аниқ йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.

Навоийликларнинг қувончи узоққа чузилмади. 36-дақиқада ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига узатилган тўпни Баҳодир Акрамов бир уринишда дарвозага йўллаб, жамоамизни олдинга олиб чиқди.

Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни жамоалар анча фаол тарзда бошлашди. Жамоалар навбат билан хавфли вазиятлар яртишаётган бир пайтда 62-дақиқада икки футболчи Суҳроб Бердиев ва Элгужа Григалашвилилар келишолмай қолишди. Натижада бош ҳакам томонидан ҳар икки футболчи майдондан четлатилди.

67-дақиқада навоийликлар ҳисобни тенглаштиришди. Гол муаллифи – Самандар Шодмонов бўлди.

70-дақиқада жамоамиз кўригида бўлиб турган Абдулазиз Жўрабоевга бироз омад етишмади. Унинг зарбаси ноаниқ бўлди.

72-дақиқада ҳимоядаги хато қимматга тушди. Салим Мустафоев дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва рақибларимизни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Ўйин якунланиши арафасида футболчиларимиз ҳисобни яна тенглаштиришганди. Бироқ ҳакамлар офсайд деб ушбу голни инобатга олишмади.

Шу тариқа, жамоамиз йиғиндаги навбатдаги учрашувда рақибга имкониятини бой бериб қўйди.

 

 

Назорат учрашуви

“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 2:3 (2:1)

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Ришад Нугманов, Дониёр Сайлавов.

Назоратчи: Олег Рубаков.

Голлар: Баҳодир Акрамов (19,36) – Файзулла Қамбаров (34), Самандар Шодмонов (67), Салим Мустафоев (72).

«Қўқон-1912»: 1. Ўткир Юсупов, 4. Баҳодир Акрамов, 15. Беҳруз Сайдуллоев, 17. Қувондиқ Рўзиев, 18. Фирдавс Асадов, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Ҳолмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 29. Иқбол Маликжонов, 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич.

Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 30. Ислом Абдуллаев, 5. Ғиёс Комилов, 7. Абдулазиз Жўрабоев, 9. Носир Отақўзиев, 14. Авазхон Маматхўжаев, 38. Достон Мелиқўзиев, 41. Амиржон Сафаров, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.

“Қизилқум”: Евгений Черемисин, Муҳсин Убайдуллаев, Файзулла Қамбаров, Георги Квесиешвили, Салим Мустафоев, Миржалол Қосимов, Эркин Бойдуллаев (с), Артур Геворкян, Элгужа Григалашвили, Дониёр Усмонов, Неманья Йованович.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО