Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЎРИНБОСАРЛАРИМИЗ ДУРАНГ ЎЙНАШДИ
the_title()

08.07.2018

Учрашувни вакилларимиз шиддатли тарзда бошлашди. 2-дақиқада меҳмонларни дарвоза тўсини голдан сақлаб қолди.

13-дақиқада “Локо” футболчилари ҳисобни очишлари мумкин эди. Ислом Абдуллаев яқин масофадан берилган зарбани қайтаришга эришди. Орадан бир неча дақиқа ўтиб, Достон Мелиқўзиев ажойиб рейд уюштирди. Бироқ унинг жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпига шерикларидан ҳеч ким етиб кела олмади.

20-дақиқада футболчиларимиз ҳисобни очишди. Достон Мелиқўзиевнинг бу сафарги рейди самара келтирди. Унинг жарима майдончасига оширган тўпини Дилшод Баратов рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. 24-дақиқада Мелиқўзиевнинг ўзи иккинчи голни уришга яқин келди. Унинг зарбасини меҳмонлар посбони бартараф эди.

34-дақиқада Муслим Қурбонов яхши ҳаракат қилиб жарима майдончасигача кириб борди. Дарвозабонни ҳам алдади. Бироқ зарба бера олмади.

39-дақиқа Алишер Шоғуломов ўртадаги мувозанатни тиклади. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Достон Мелиқўзиев яна бир бор катта тезликда жарима майдончасига кириб борди ва иккита рақибини алдаб ўтиб, зарба берди. Дарвозабон ўз ўрнида.

Иккинчи бўлимни меҳмонлар фаоллик билан бошлашди.  “Локо” футболчилари дарвозамиз олдида бир қатор хавфли вазиятларни содир этишди.

63-дақиқада Сардор Исақовнинг жаримадан тепган тўпи анча хавфли кўриниш олди. Иккинчи бўлимда жамоалар анча ҳужумкор ўйин намойиш этишди.

«Локомотив» футболчиси Бобур Отамуродов иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этди

Ўйин якунига қадар ҳисоб ўзгармади ва жамоалар ўз ҳисобларига биттадан очкони ёздириб қўйишди.

 

Ёшлар лигаси

16-тур

“Қўқон-1912” – “Локомотив” 1:1 (1:1)

Ҳакамлар: Р. Каримов, Д. Мирзарахимов, А. Раҳматов, М. Фозилов.

Назоратчи: К. Смирнов.

Голлар: Дилшод Баратов – 20. – Алишер Шоғуломов – 39.

“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев, 7. Иброҳим Ғофуров, 8. Бахтиёр Абдубаннонов, 11. Муслим Қурбонов, 17. Дилшод Баратов, 19. Иброҳим Мухторов, 26. Исмоил Толипов, 27. Достон Мелиқўзиев, 70. Сардор Исақов, 97. Дониёр Тўлашев, 98. Савелий Абрамов.

Захира: 12. Муҳаммадали Собиров, 9. Рамзбек Исақов, 25. Шукур Мўминов, 85. Рустем Асанов, 96. Аваз Юсуфжонов, 99. Иброҳим Усмонов.

“Локомотив”: 13. Рустам Нортожиев, 4. Умар Аҳмадзода, 7. Бобур Тиллабоев, 11. Идрис Бикмайкин, 15. Рустам Ҳамроев, 17. Бобур Эргашев, 21. Фарҳод Бекмуротов, 22. Улуғбек Абдуллаев, 77. Алишер Шоғуломов, 80. Асадбек Исломов, 99. Жавоҳир Алижонов.

Захира: 8. Бобур Отамуротов, 9. Мирзоҳид Қучқоров, 19. Воҳид Юнусов, 28. Ҳаёт Раҳимжонов, 78. Шохрух Мўминқулов.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО