Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Аламли мағлубият
the_title()

09.07.2018

Юзага келган танаффус якунига етиб, Pepsi Суперлига ўйинлари яна давом этирилмоқда. Бугун жамоамиз 16-тур доирасида мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – “Локомотив”ни қабул қилди. Бу ўйинга қизиқиш жуда юқори бўлганини Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Темур Кападзенинг учрашувни бевосита стадиондан кузатиб борганидан ҳам билиш мумкин эди.
Учрашувнинг 3-дақиқасида меҳмонлар пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Бироқ Марат Бикмаев пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Ўткир Юсупов унинг зарбасини қайтаришга эришди.
30-дақиқада бурчак зарбасидан кейин рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият вужудга келди. Дарко Гожковичнинг боши билан берган зарбаси бироз ўхшамай қолди.
33-дақиқада жамоалар навбат билан хавфли вазиятларни содир этишди. Аввалига вакилларимиз кейин эса “Локо” футолчиларида яхши имконият бўлди.
36-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Садриддин Абдуллаев дарвозамизни ишғол этди.
Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Мурод Холмуҳаммедовнинг жарима тўпган тўпи салгина ноаниқ бўлди. Биринчи тайм шу ҳисобда якунига етди.
Иккинчи бўлимни вакилларимиз фаол тарзда бошлашди. 54-дақиқада Ўткир Юсуповдан яна бир сейв. Бикмаевнинг зарбасини қайтарди. 55-дақиқада футболчиларимиз пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Мурод Холмуҳаммедов доимгидек пенальтини аниқ амалга оширди.
63-дақиқада аввалига Бердиевни зарбасини Нестеров қайтарди. кейин эса Сидиқовнинг зарбаси ноаниқ бўлди. 69-дақиқада футболчиларимиз ажойиб комбинация ташкил этишди. Сўнгги паллада Баҳодир Акрамовнинг зарбасига аниқлик етишмади. Захирадан майдонга тушган футболчилар жамоамиз ўйинини анча жонлантиришганини айтиб ўтиш жоиз.
86-дақиқада Сардор Рашидов рақибларни иккинчи марта олдинга олиб чиқди. Сардор ушбу гол орқали ўзининг нималарга қодир эканлигини намойиш этди.
Шу тариқа футболчиларимиз ушбу турда ҳам мағлубиятга учрашди.

Pepsi Суперлига
16-тур
“Қўқон-1912” – “Локомотив” – 1:2 (0:1)
Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров, Раҳимбек Каримов.
Назоратчи: Константин Смирнов.
Комиссар: Маъмур Саидқосимов.
Голлар: Мурод Холмуҳаммедов – 56 (пен). – Садриддин Абдуллаев – 36, Сардор Рашидов – 86.
“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 4. Баҳодир Акрамов (79. Иқбол Маликжонов-83), 10. Жавоҳир Сидиқов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич, 70. Жасур Ҳакимов (11. Фирдавс Асадов-68), 78. Бехруз Садиллоев (15. Ойбек Рустамов-39).
Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 5. Ғиёс Комилов, 14. Аваз Маматхўжаев, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.
“Локомотив”: 1. Игнатий Нестеров, 5. Кахи Махарадзе, 7. Садриддин Абдуллаев (27. Сардор Рашидов-70), 10. Марат Бикмаев (14. Азиз Амонов-90), 15. Сардор Мирзаев, 19. Ҳусниддин Ғофуров (9. Икром Алибоев – 56), 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Санжар Шоаҳмедов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 33. Олег Зотеев, 88. Игорь Йелич.
Захира: 12. Маъмур Икромов, 18. Фарҳод Бекмуратов, 23. Идрис Бикмайкин, 74. Алишер Шоғуломов, 80. Фаррух Иброҳимов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО