Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Нўъмон Ҳасанов: “Суперлигада осон ўйин қолмади”
the_title()

24.07.2018

PEPSI Суперлига 18-туридан ўрин олган “Насаф” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз устози Нўмон Ҳасанов иштирок этди.
– Ўйиннинг гувоҳи бўлдиларинг, “Насаф” ҳақли равишда ғалаба қозонди. “Аждарлар”ни ғалаба билан табриклайман. Жамоада ёш футболчилар кўп бўлишига қарамай, бугун майдон эгалари яхши ўйнашди.
Бугун бизни ўйинимиз қовушмади. Балки тиғиз тақвим туфайли шундай бўлдими? Ҳавонинг иссиқлиги таъсир қилдими? Мен иккита ҳужумчи билан ўйнашни яхши кўраман. Гол ўтказиб юборгач, майдонга иккинчи ҳужумчи Асадовни туширдим. Вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қилдик. Лекин мағлубиятдан қутула олмадик. Бундан олдинги учта баҳсни футболчиларим яхши ўтказишди. “Локо”га ютқазиб қўйган бўлсак ҳам шогирдларимнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим.
Ҳозир чемпионатда осон ўйиннинг ўзи йўқ. Суперлигада осон ўйин қолмади. Ҳар бир учрашув шиддатли кечмоқда. Жамоалар ҳар бир очко учун қизғин кураш бўлмоқда. Ҳаммамизнинг ниятимиз яхши ўйин кўрсатиш, мухлисларни хурсанд этиш.
Ўзбек футболчи учун легионерлар керак деб ҳисоблайман. Масалан, Қўқонга келган хорижий футболчилар кўп нарсаларда бизга намуна бўлишди. Шундай экан уларнинг фойдаси кўп тегади деб ўйлайман.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО