Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
PEPSI Суперлига клублари раҳбарлари “Аякс” академияси фаолияти билан яқиндан танишишди
the_title()

25.07.2018

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ташаббуси билан Профессионал футбол лигаси 2019 йилги мавсум учун талабларни кучайтираётганидан хабарингиз бор. Келаси йилдан бошлаб Суперлиганинг ҳар бир клуби ўз академияси фаолиятини йўлга қўйиши шарт.

Куни кеча Португалиянинг “Порту” футбол клуби академияси билан яқиндан ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилганди. Эндиликда Ўзбекистон клублари дунёга машхур Голландиянинг “Аякс” клуби академияси билан ҳам ҳамкорлик қилиш имкониятига эга бўлишади.

“Сўғдиёна”, “Қўқон-1912”, “Металлург”, “Пахтакор” ҳамда “Қизилқум” клублари техник директорлари айни пайтда Амстердамда бўлиб, “Аякс” клуби академиясининг иш фаолияти, селекция жараёнлари билан яқиндан танишишмоқда. Кеча “Аякс” академияси фаолиятига масъул Марк ван дер Слот ҳамда скаутинг тизими раҳбари Казимир Вестерфелд ёш футболчининг 8 ёшдан 17 ёшга қадар қандай тарбияланиши хусусида кичик семинар ўтказишди. Семинар мобайнида “Аякс” академиясига қабул қилинган ёш истеъдоднинг катта жамоа таркибига бориб қўшилгунига қадар қандай босқичларда тарбияланиши борасида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, “Аякс”нинг U-23 жамоаси машғулот жараёни биргаликда кузатилди. 

Бугун ташрифнинг иккинчи куни доирасида ўзбек клублари вакилларига “Аякс” академияси тизимида ёш футболчиларни тарбиялашда қўлланиладиган ўзига хос жиҳатлар ҳақида маълумот берилди. Анчагина дўстона руҳда ўтган семинар жараёнида ҳар икки томон вакиллари бир-бирига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ва иккала мамлакат футболи хусусида атрофлича маълумотга эга бўлишди. Ўзбекистонлик мутахассислар жаҳон футболига ажойиб иқтидорлар етиштириб берган “Аякс” академияси ҳодимлари тажрибасидан юртимиз футболи эрталарини тарбиялашда албатта фойдаланишларини таъкидлашди.  

Манба: pfl.uz

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО