26.07.2018
PEPSI Суперлигада тақвим тиғиз бўлгани боис, футболчиларда деярли дам олиш имконияти бўлмаяпти. “Насаф”га қарши кечган учрашувдан кейин жамоамиз аъзолари дарҳол машғулотларга киришишди. Футболчиларимиз “Сўғдиёна” билан бўладиган ўйинга тайёргарлик олиб боришмоқда.
Барчанинг кайфияти аъло даражада. Ўз майдонидаги охирги иккита баҳсда ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилган футболчиларимиз бу сафар ҳам ишқибозларни қувонтиришни мақсад қилган ҳолда машғулотларга зўр беришган.
Эслатиб ўтамиз, “Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” учрашуви 29 июль куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтади.