27.07.2018
29 июль куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳида PEPSI Суперлига 19-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” учрашуви бўлиб ўтади. Анъанамизга содиқ қолган ҳолда навбатдаги рақиб билан бўлган ўйинлардаги статистик маълумотларга назар ташлаймиз.
Ўзаро ўйинлар
Бу жамоалар Ўзбекистон чемпионати доирасида 23 марта ўзаро майдонга тушишган. Учрашувларнинг 11 тасида жиззахликлар ғалаба қозонишган. Еттита ўйинда қўқонликлар қўли баланд келган. Бешта баҳсда ғолиб номи аниқланганман. Тўплар нисбати – 38-28, “Сўғдиёна” фойдасига.
Ўзаро ўйинларда “Сўғдиёна” 38 очкони қўлга киритган бўлса, “Қўқон-1912”нинг бу борадаги кўрсаткичи 26 очкони ташкил этади.
Қўқонда бўлиб ўтган учрашувлар:
20.06.2017
Қўқон-1912 – Сўғдиёна – 3:2
16.06.2016
Қўқон-1912 – Сўғдиёна – 1:2
05.11.2015
Қўқон-1912 – Сўғдиёна – 1:3
11.05.2002
Қўқон -1912 – Сўғдиёна – 1:0
12.09.2000
Темирйўлчи – Сўғдиёна – 3:1
30.04.1999
Темирйўлчи – Сўғдиёна – 2:1
21.06.1998
Темирйўлчи – Сўғдиёна – 4:2
31.05.1995
Темирйўлчи – Сўғдиёна – 1:0
27.04.1994
Темирйўлчи – Сўғдиёна – 2:2
02.05.1993
Темирйўлчи – Сўғдиёна – 0:0
27.05.1992
Темирйўлчи – Сўғдиёна – 1:0
Факт: Қўқонда бўлиб ўтган учрашувларнинг еттитасида мезбонларнинг қўли баланд келган. Икки марта дуранг натижаси қайд этилган.
Ҳакамлар
29 июль куни Қўқонда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” учрашувини Аҳрол Рисқуллаев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди.
Мазкур ҳакам бу жамоаларнинг ўтган йили Жиззахда бўлиб ўтган ўйинида ишлаганди.
PEPSI Суперлига
19-тур
“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна”
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Дониёр Сайлавов, Ришат Нуғманов, Фаррух Янсупов.
Назоратчи: Игор Нехочин.
Комиссар: Роман Черников
Бошланиш вақтлари
Ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс якшанба куни соат 19:00да бошланади. Ўринбосарлар ўйини эса эртага бўлиб ўтади.