28.07.2018
Бугун “Қўқон-1912” ўринбосарлар таркиби дарвозабонлар мураббийи, Қўқон футболининг ёрқин юлдузларидан бири Азиз Ашуровнинг туғилган куни. Азиз бугун 32 ёшни қарши олмоқда.
Биз Азизхонни “Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, стадион ходимлари ва барча мухлисларимиз номидан туғилган кунлари билан табриклаймиз!
Азиз Ашуровга узоқ умр, соғлик-саломатлик ва оилавий бахт, футболдаги фаолиятига омадлар тилаймиз.