29.07.2018
Қўқондаги “Марказий” стадионда Pepsi суперлиганинг 19-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” ўйинидан олдинги йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда ҳар икки жамоа вакиллари ва учрашув комиссари Р. Черников ҳамда ҳакамлар назоратчиси И. Нехочинлар иштирок этишди. Йиғилишда ўйиндаги ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Бугун бўладиган учрашувда жамоалар қандай рангдаги либосларда майдонга тушишлари борасида келишиб олинди.
Унга кўра, бугунги баҳсда “Қўқон-1912” жамоаси оқ рангли формаларда, меҳмонлар “Сўғдиёна” футболчилари эса кўк рангли либосларда майдонга тушадиган бўлишди.