30.07.2018
Жамоамиз футболчилари Pepsi суперлиганинг навбатдаги турига тайёргарликни бошлаб юборишди. “Сўғдиёна” билан ўйиндан сўнг футболчилар Тошкент шаҳри томон йўлга чиқишди.
Жамоамиз бугун “Бунёдкор”га қарши тайёргарликни бошлашади. Тошкент шаҳридаги машғулотлар соат 18-30 да бошланди. Футболчиларимиз навбатдаги турда ҳам сафардан ижобий натижа қайд этиб келишни мақсад қилишган.
“Бунёдкор” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйин , 2-август куни соат 21-00да Тошкентдаги “Миллий” стадионда старт олади.