16.08.2018
Кичик “дерби”ни ўринбосарларимиз фаоллик билан бошлашди. Илк дақиқадан футболчиларимиз рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни яратишди. Дастлабки ҳужумларни қайтаришга эришган мезбонлар бирин-кетин ҳужумлар ташкил этишди. Бироқ улардан фойдалана олишмади.
22-дақиқада футболчиларимиз жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Иброҳим Мухторовнинг зарбаси “жонли девор”га тегиб қайтди.
30-дақиқада вакилларимиз ҳисобни очишди. Жарима тўпидан оширилган тўпни Иброҳим Мухторов рақиб дарвозасига аниқ йўллади.
Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида ҳар икки жамоа ҳам хавфли вазиятлардан самарали фойдала олишмади.
Иккинчи таймни мезбонлар фаол тарзда бошлашди. 55-дақиқада Дилшод Баратов рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятни вужудга келтирди. Бироқ якуний зарбага аниқлик етишмади. 67-дақиқада вакилларимиз томонидан ташкил этилган ҳужум хавфли кўриниш олди. Муслим Қурбоновнинг боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди. 73-дақиқада захирадан майдонга тушган Рамз Исақовнинг кучли зарбасини мезбонлар посбони бартараф этди.
Қолган дақиқаларда майдон эгалари ҳужумга зўр беришларига қарамай, ҳисобни ўзгартира олишмади. Шу тариқа, ўринбосарларимиз кичик “дерби”да ғалаба қозонишди.
Ёшлар лигаси
22-тур
“Нефтчи” – “Қўқон-1912” – 0:1 (0:0)
Ҳакамлар: А. Раҳимов, Д. Мирзараимов, А. Раҳматов, Ж. Ҳакимов.
Назоратчи: А. Арутюнов.
Гол: Иброҳим Мухторов – 30.
“Нефтчи”: 80. Шуҳратилло Раҳмонов, 3. Шоҳжаҳон Рўзиматов, 4. Шодиёр Ҳожиматов, 6. Достон Рашидов, 7. Достон Абдураҳмонов, 8. Ислом Тошпўлатов, 10. Хуршид Асқаралиев, 11. Эламон Каримов, 18. Абдужалил Маназаров, 20. Илҳом Ибрагимов, 44. Жамшид Қобулов.
Захира: 21. Фаррух Турдалиев, 9. Шаҳзод Усмонов, 15. Дониёр Мадаминов, 22. Ибод Абелфазов, 23. Рустам Солижонов, 26. Бобур Исроилов, 32. Бобур Муқимов.
“Қўқон-1912”: 71. Сарвар Каримов, 8. Бахтиёр Абдубаннонов, 10. Иброҳим Мухторов, 11. Муслим Қурбонов, 17. Дилшод Баратов, 18. Достон Мелиқўзиев, 23. Мўмин Содиқжонов, 25. Бехруз Садиллоев, 26. Исмоил Толипов, 70. Иброҳим Ғофуров, 98. Савелий Абрамов.