25.08.2018
Pepsi суперлига ўйинларида юзага келган танаффусдан фойдаланиб бироз дам олган “Қўқон-1912” жамоаси бугундан Тошкент шаҳрида машғулотларга киришди.
Футболчиларимиз бугун Нўъмон Ҳасанов бошчилигида дастлабки машғулотларни ўтказишди. Машғулотларда терма жамоа йиғинига таклиф қилинган Мурод Ҳолмуҳаммедов ҳамда Жавоҳир Сидиқовдан бошқа ҳамма футболчилар иштирок этишмоқда. Сербиялик легионерлар ҳам бугун тонгда жамоа ихтиёрига келиб қўшилганлар. Шунингдек ўринбосарлар таркибида ўзини кўрсатаётган бир қатор ёш футболчилар ҳам асосий жамоа машғулотларига жалб қилинди.
Бугунги машғулотларда футболчилар асосан тўп билан ишлашди. Машғулот сўнггида футболчилар икки таркибга бўлиниб футбол ўйнашди.
Тошкентдаги йиғин давомида бир қатор ўртоқлик учрашувлари ўтказиш ҳам режалаштирилган. Кимлар билан назорат ўйинларини ўтказилиши эса навбатдаги босқичга қуръа ташлангандан сўнг маълум бўлади.
Қуйида бугунги машғулотлардан олинган суратлар билан танишинг.