05.10.2018
“Қўқон-1912” футзалчилари ҳам навбатдаги турни ўтказишди. Олимжон Юлдашев шогирдлари 18-турни Тошкентда “Локомотив” футзалчиларига қарши ўтказишди. Ушбу жамоаларининг биринчи кунги баҳсида мезбонлар 7:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Иккинчи кунги учрашувда эса вакилларимиз ажойиб ўйин намойиш этиб, 7:3 ҳисобида зафар қучишди ва бир кун олдинги мағлубият тасодифий эканлигини исботлашди.
Иккинчи учрашувда Шуҳрат Исчанов тўрт бор рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.
Футзал.
Суперлига
18-тур
Биринчи ўйин
«Локомотив» – «Қўқон-1912» 7:2
Голлар: Музаффар Аҳаджонов (13, 31), Аббос Элмуродов (14), Нодир Элибоев (32, 32), Фурқат Азизов (33), Абдулла Солиҳов (37) – Аъзам Матвалиев (23), Алишер Тўхтабоев (34).
Иккинчи ўйин
«Локомотив» – «Қўқон-1912» 3:7
Гол: Абдулла Солиҳов (13), Музаффар Аҳаджонов (13), Аббос Элмуродов (35) – Шуҳрат Исчанов (9, 30, 36, 36), Собир Мирзааҳмедов (16), Пўлат Қирғизов (18), Муҳаммадбобур Раҳмонбердиев (33).