22.10.2018
Pepsi суперлига 27-тур доирасида жамоамиз Фарғонанинг “Нефтчи” клубини қабул қилади. Ушбу учрашувга бўлган қизиқиш ҳар қачонгидандан юқори эканлигини ҳеч кимга сир эмас. Сўнгги турларни муваффақиятсиз ўтказаётган “Қўқон-1912” жамоасини қолган ўйинларда фақат ва фақат ғалаба қониқтиради.
24 октябрь куни бўлиб ўтадиган бу галги “Вилоят дербиси” бошқача бўлиши шубҳасиз. Зеро, ушбу баҳс ҳам олти очколи ўйин деб таърифланмоқда.
Чоршанба куни ўтказиладиган учрашувда мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашлари ҳам футболчиларимизга ўзига хос руҳий мадад бўлиши турган гап. Такрор айтишдан чарчамаймиз, биз ҳамиша мухлисларимиз билан фахрланиб келганмиз. Шу кунга қадар ишқибозларимиз ҳар қандай ҳолатда ҳам бизни қўллаб келишди. Бунинг учун улардан миннатдормиз.
Муҳим ўйин, йилнинг энг муҳим учрашувларидан бири – “Вилоят дербиси” яқин. Шундай муҳим паллада мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашлари катта аҳамият касб этади.
Жамоамиз аъзолари навбатдаги баҳсга жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Уларнинг мақсади ишқибозларимизни хурсанд этиш.
Демак, 24 октябрь куни “Маказий” ўйингоҳга келишни унутманг! Сизни олдинда супер ўйин кутмоқда.