05.11.2018
Чемпионат якунлангани сари ўйинларда шиддат ҳам ошиб бормоқда. Олдинги турда Қаршида мамлакатимизнинг энг кучли жамоаларидан бири – “Насаф” билан бўлган учрашувда дуранг натижа қайд этган футболчиларимиз бугунги ўйинда ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушишди. Ўйин шиддатли тарзда бошланди. Илк дақиқалардан ҳар икки жамоа аъзолари ҳужумкорликка зўр беришди. 8-дақиқада бурчак тўпидан кейин рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият вужудга келди. Бироқ ундан самарали фойдалана олмадик. 18-дақиқада ҳисобни очишга яқинлашдик. Ажойиб комбинациядан кейин Иқбол Маликжоновнинг зарбасини Черемисин катта қийинчилик билан қайтариб қолди.
20-дақиқада дарвозабонимизнинг хатосидан унумли фойдаланган Иван Нагаев дарвозамизни ишғол этди. Гол ўтказиб юборгач, вакилларимиз катта куч билан олдинга ташланишди. Бироқ кетма-кет ташкил этилган ҳужумларимиз бесамар якунланаверди. 38-дақиқда жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлдик. Холмуҳаммедовнинг жарима майдончаси ичига оширган тўпига шерикларидан ҳеч ким етиб кела олмади. Биринчи бўлим якунланиши арафасида катта саҳнага Мурод Холмуҳаммедов чиқди. Унинг узоқдан берган зарбаси рақиб дарвозасидан ўрин олди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимни ҳам футболчиларимиз фаол тарзда бошлашди. Илк дақиқалардан ҳужумга ўтган вакилларимиз рақиб дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни вужудга келтиришди.
52-дақиқада меҳмонлар иккинчи голни киритишлари мумкин эди. Акмал Рустамовнинг зарбаси сал ноаниқ бўлди.
55-дақиқада жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлдик. Рақибларимиз жарима майдончаси чизиғи ёнида Муҳаммаданас Ҳасановга нисбатан қўполлик ишлатишди. Мурод Холмуҳаммедовнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. Такрорий зарба ҳам манзилига етиб бормади. 63-дақиқада навбатдаги стандарт вазиятга эга бўлдик. Сидиқовнинг жарима майдончасига ошириган тўпини ҳимоячилар қайтаришди. 66-дақиқада Жавоҳир Сидиқов жарима тўпини қойилмақом тарзда амалга оширди. Бироқ унинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 73-дақиқада Александр Мерзляковнинг узоқ масофадан тепган тўпини рақиб посбони катта қийинчилик билан қайтариб қолди. Черемисиндан ажойиб сейв дейиш мумкин.
77-дақиқада футболчиларимиз олдинга чиқиб олишди. Рақиб дарвозаси олдида вужудга келган хавфли вазиятни захирадан майдонга тушган Жасур Ҳакимов голга айлантирди.
Қолган дақиқаларда жамоалар ҳарчанд ўринмасин, ҳисоб ўзгармади.
Шу тариқа футболчиларимиз қийин кечган баҳсда муҳим уч очкони қўлга киритишди.
Pepsi суперлига
29-тур
“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 2:1 (1:1)
Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев, Мўмин Мажидов, Расул Фозилов, Ғайрат Жўраев. Назоратчи: Сардор Нажафалиев.
Комиссар: Александр Давыденко.
Голлар: Мурод Холмуҳаммедов – 45, Жасур Ҳакимов – 77. – Иван Нагаев – 21.
“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 17. Қувондиқ Рўзиев (70. Жасур Ҳакимов -59), 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович (9. Носир Отақўзиев -76), 65. Марко Милич, 79. Иқбол Маликжонов (15. Ойбек Рустамов – 67), 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.
Захира: 71. Сарвар Каримов, 4. Баҳодир Акрамов, 38. Достон Мелиқўзиев, 78. Бехруз Саъдиллоев.
“Қизилқум”: 77. Евгений Черемисин, 4. Эркин Бойдуллаев, 5. Гиорги Квесиешвили, 8. Акмал Рустамов (6. Суҳроб Ярашев -80), 10. Алишер Саноев (44. Миржалол Қосимов – 84), 14. Файзулла Қамбаров, 17. Артур Геворкян, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 50. Элдор Бойматов, 84. Неманья Йованович, 88. Иван Нагаев.
Захира: 1. Эркин Жабборов, 9. Хумоюн Абдуолимов, 11. Дониёр Усмонов, 18. Самандар Шодмонов, 27. Орзу Раззоқов, 98. Бегзод Ғанижонов.