05.11.2018
Pepsi суперлига 29-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Ҳамитжон Актамов иштирок этди.
Ҳамитжон Актамов: – Авваламбор, шунча мухлис ичида чиройли ўйин кўрсатган футболчиларга раҳмат айтаман. Бугунги баҳсда ҳар икки жамоага ҳам ғалаба зарур эди. Лекин мезбонларда иштиёқ кучли бўлгани боис, бизни хато қилишга мажбур этишди ва ҳақли ғалабага эришишди. Улар бугун мухлисларини хурсанд этишди. Қўқонликларни ғалаба билан табриклайман.