Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Қўқон-1912” футбол клубида семинар бўлиб ўтди
the_title()

27.12.2018

“Қўқон-1912” футбол клуби мураббийлар штаби ва жамоа раҳбарлари иштирокида йиғилиш-семинар бўлиб ўтди.Йиғилишда жамоанинг асосий ва ўринбосарлар таркиби билан ишлаётган барча мураббийлар ҳамда асосий жамоа билан бирга иш олиб борадиган барча ходимлар иштирок этишди. Йиғилишни “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов олиб борди.
Бош мураббий томонидан ўтган мавсумда футболчилар билан ишлашда йўл қўйилган хато ва камчиликлар таҳлил қилиб берилди. Футболчиларга машғулотларда қандай юкламалар берилиши лозимлигини , жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб тушунтириб ўтилди. Ўринбосарлар таркибидан янада кўпроқ маҳаллий ёшларни асосий жамоага етказиб бериш учун нималарга эътибор қаратиш кераклиги ҳақида мулоҳазалар баён қилинди. Қўқон талантларга бой , шу кунларда маҳаллий ёшларни кузатиб ўринбосарлар таркибига ҳақиқий талантларни жалб қилиш масаласида аниқ вазифалар белгилаб олинди.

photo_2018-12-27_15-48-47
Хабарингиз бор, бош мураббийимиз ФИФА томонидан ташкил қилинган “про” лицензияси учун ўқув курсларида иштирок этмоқда. Нўъмон Хасанов ўқиш давомида олган билимлари билан ҳам ўртоқлашди. Футболчиларни ўйинга тактик ва психологик тайёрлаш жараёнлари, футболчиларни овқатланишидан тортиб, қачон ва қанча дам олиши лозимлиги мураббийларга тушунтириб ўтилди. Ўйин якунланагач футболчиларда тикланиш жараёнларини қай тарзда олиб борилиши лозимлиги , бу жараёнларда жамоа шифокорлар гуруҳининг вазифалари белгилаб берилди.

photo_2018-12-27_15-48-38
Бош мураббийимиз барча мураббийлар штабини ҳамда жамоанинг барча ходимларини ўз ишларига сидқидилдан ёндошиш зарурлиги таъкидладилар.”Бу йил барчага талаб қаттиқ бўлади”- деб таъкидалади Н Ҳасанов. Семинар якунида ҳамма бир ёқадан бош чиқариб ишлашга келишиб олинди.
Семинар якунлангач барча мураббийлар биргаликда “Қўқон-1912” жамоаси ёшлари иштирокидаги ўйинни бориб кўришди. Барча мураббийлар ўйинда иштирок этган ёш футболчиларнинг ҳаракатлари ҳақида ўзларининг фикрларини бош мураббийга тақдим қилишади.

photo_2018-12-27_15-48-32

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО