Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Қўқонда ёш иқтидорлар кўрикдан ўтмоқда

28.12.2018

“Қўқон-1912” футбол клуби мураббийлар штаби, жамоамизнинг футбол мактабларида шуғулланган ва Қўқон атрофидаги туманларда истиқомат қиладиган 100 нафардан кўпроқ ёш футболчиларни кўрикдан ўтказди.

Кўрикдан мақсад “Қўқон-1912” жамоасининг ўринбосарлар таркибига янги талантларни жалб қилишдан иборат бўлди. Жамоамиз бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов бошчилигидаги мураббийлар штаби Қўқон шаҳри ва атроф туманларида бир нечта назорат ўйинлари ташкил қилиб, ёш футболчиларни кўрикдан ўтказишди.
Кеча эса Қўқондаги “Кимёгар” стадионида саралаб олинган ёш футболчилар ўртасида сўнгги назорат ўйини ўтказилди. Учрашувни Нўъмон Ҳасанов бошчилигидаги барча мураббийлар штаби ва жамоа раҳбарлари кузатиб боришди. Ўйин сўнггида мураббийларимиз 20 нафардан кўпроқ янги номларни ўзларининг ён дафтарларига ёзиб олишди. “Қўқон-1912” футбол клуби янги мавсумга селекция ишларини давом эттиради. Асосий таркибда ҳам бир нечта янги номлар пайдо бўлиши кутилмоқда.
Биз сизларга жамоамиз таркибида бўладиган ўзгаришлар борасида хабарлар бериб борамиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО