Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Қўқон-1912” бош мураббийи мухлислар билан учрашди
the_title()

28.12.2018

Бугун Қўқондаги “Данғара” меҳмонхонаси анжуманлар залида, “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Нўъмон Ҳасановнинг жамоа мухлислари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув бошида жамоа бош мураббийи мухлисларга ўтган мавсумдаги қўллаб-қувватлаб турганлари учун миннатдорчилик билдириб ўтди.
– “Барчангизни кириб келаётган янги йил билан табриклайман. Ўтган мавсумда бизни ажойиб тарзда қўллаб турганингиз учун барчангизга миннатдорчилик изҳор этаман”- деди Нўъмон Ҳасанов.
Шундан кейин бош мураббийимиз жамоанинг ҳозирги кундаги олиб бораётган ишлари ва келгуси мавсум режалари ҳақида мухлисларга батафсил сўзлаб берди.
– “Жамоа сизларники, стадион ҳам сизларники, биз фақат сизлар учун ўйнаймиз. Шунинг учун сизлардан илтимос келаётган мавсумда ҳам барчамиз бир тану-бир жон бўлиб, Қўқон футболини юксалиши учун ҳаракат қилишимиз лозим. Футболчилар сизларни яхши кўришади, сизларнинг қўллаб-қувватлаб туришингиз уларга жуда катта шижоат, куч-қудрат беради. Келаётган мавсумда биз ҳужумкор ва тажвузкор футбол кўрсатиб , сизларни хурсанд қилишни ният қилганмиз. Жамоамизнинг асосий таркибини сақлаб қолиш биринчи галдаги вазифамиздир “- деди Н. Ҳасанов.
Учрашувда шунингдек, мухлислар ўзларини қизиқтирган саволлар билан бош мураббийга мурожаат этишди ва ўзларини қониқтирган жавобларни олишди.
Бундан ташқари, жамоа раҳбарияти номидан Виталий Николаевич Ни ҳам сўз олиб мухлисларга олдинда турган режалар ва жамоанинг имкониятлари ҳақида сўзлаб берди. Жамоамиз ПФЛ қўяётган барча талабларни бажариш учун жуда катта ҳажмдаги ишларни амалга ошираётгани ҳақида сўз юритган ушбу мутахассис уй стадионимизда олиб борилаётган ишлар ҳамда академия борасидаги саволларга ҳам жавоб бериб ўтди.
Шунингдек, жамоа матбуот хизмати раҳбари Акрамжон Мамадалиев ҳам мухлисларнинг бир нечта саволларига, ижтимоий тармоқларда кўп берилаётган саволларга жавоб бериб ўтди.
Жамоа томонидан мухлисларга бағишлаб тайёрланган видеоролик намойиш қилинди.
Мухлислар билан бўлиб ўтган учрашув қизиқарли ва турли баҳс-мунозараларга бой бўлган ҳолда бўлиб ўтди. Жамоа раҳбарияти ва мухлислар, мавсум олдидан яна бир бор учрашиб олишга келишиб олишди.

photo_2018-12-28_14-48-51

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО