16.01.2019
Турманистон терма жамоаси устидан қозонилган ғалабадан сўнг, терма жамоамиз посбонларидан бири Ўткир Юсупов фикрлари билан ўртоқлашди.
– Аввало бутун Ўзбекистон ҳалқини ғалаба билан табриклайман. Биз гуруҳдан чиқиш масаласини муддатидан олдин ҳал қилдик. Энди олдимиздаги вазифамиз, мана шундай ғолибона юришни давом эттириш.
Терма жамоамизда дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков бошчилигида бир оила аъзоларидекмиз. Ўтган иккита ўйинда Игнатий Нестеров дарвозани жуда ишончли тарзда қўриқлади. Биз ҳар бир учрашувдан олдин Игнатийга омад тилаб, майдонга кузатяпмиз. Санжар Қувватов иккимиз ҳам доим майдонга тушишга тайёрмиз. Асосийси дарвозани ким қўриқлашида эмас, терма жамоамиз ғалаба қозонса бўлгани. Бизни стадионда ва юртимиздан туриб қўллаб турган барча мухлисларимизга раҳмат айтаман. Мақсадимиз Осиё чемпионати финалида ўйнаб, халқимизни хурсанд қилиш”, – дейди Ўткир Юсупов.
Манба : championat.asia