Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИДАГИ МАҒЛУБИЯТ

19.01.2019

Тошкентда йиғин ўтказаётган “Қўқон-1912” жамоаси 2019 йилдаги биринчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Ушбу ўйинда қўқонликларнинг бир қатор етакчи футболчилари иштирок эта олишмади. Бундан ташқари, бугун жамоамизнинг бир нечта футболчилари тиббий кўрикдан ўтишди. Ўртоқлик учрашуви олдиндан белгилаб қўйилгани учун қолдирилмади. Шу сабабли захирамизда ҳам кам сонли футболчилар бор эди.

Биринчи бўлимда рақибимиз икки марта дарвозамизни ишғол этишни уддалади. Ҳар икки сафар ҳам Мурод Бобожонов гол муаллифи бўлди.

Иккинчи бўлимда навоийликлар учинчи бор дарвозамизни аниқ нишонга олишди. Кетма-кет ҳужумларимиз 70-дақиқада ўз самасарасини берди. Рақиб дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни яратган вакилларимиз “Қизилқум” посбонини ожиз қолдиришди. Гол муаллифи – Шаҳбоз Эркинов бўлди.

Орадан бироз ўтиб, дарвозамизга пенальти белгиланди. Бироқ навоийликлар ундан фойдалана олишмади. Захирадан майдонга тушган Ислом Абдуллаев пенальтини қайтаришга эришди.

Ўйин якунланиши арафасида Суҳроб Бердиев ҳисоб яна биттага қисқартиришга муваффақ бўлди. Эркинов билан ажойиб комбинация ташкил этган Бердиев рақииб дарвозасини аниқ нишонга олди.

Шу тариқа, йиғин доирасидаги биринчи назорат учрашувида футболчиларимиз мағлубиятга учрашди.

Ўртоқлик учрашуви

“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 2:3 (0:2)

Бош ҳакам: И. Ибрагимов.

Голлар: Шахбоз Эркинов, Суҳроб Бердиев. – Мурод Бобожонов 2 та, Элдор Бойматов.

“Қўқон-1912: 71. Сарвар Каримов, 4. Баҳодир Акрамов, 7. Жамшид Ҳасанов, 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Убайдулло Холиқов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 70. Шаҳбоз Эркинов, 79. Иқбол Маликжонов.

Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 11. Темур Ҳакимов, 55. Суҳроб Неъматов, 65. Ориф Мамажонов.

“Қизилқум”: 77. Евгений Черемисин, 4. Эркин Бойдуллаев, 9. Сардор Жаҳонов, 10. Алишер Саноев, 14. Файзулло Қамбаров, 17. Акрам Баҳриддинов, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 23. Шерали Жўраев, 30. Мурод Бобожонов, 50. Элдор Бойматов, 91. Салим Мустафоев.

Захира: 22. Артём Макосин, 5. Суҳроб Ярашев, 8. Акмал Рустамов, 11. Бегзод Ғанижонов, 18. Азиз Усмонов, 44. Миржалол Қосимов, 84. Тимур Усмонов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО