24.01.2019
Янги мавсумга жиддий тарзда тайёргарлик олиб бораётган “Қўқон-1912” жамоаси ўринбосарлар таркибида бош мураббий ўзгарган. Муҳсин Низомиддинов ўрнида жамоани мавсум давомида Раҳматжон Иноғомов бошқариб боради. Кеча ўринбосарларимиз назорат учрашувини ўтказишди. Улар Учкўприкдаги “Марказий” ўйингоҳда Фарғонанинг “ФарДУ” клубига қарши майдонга тушишди. Учрашувда вакилларимиз 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
“Қўқон-1912” жамоаси ўринбосарлари навбатдаги ўртоқлик учрашувини 26 январь шанба куни Про-лига вакили “Ёзёвон лочинлари”га қарши ўтказишади. Мазкур баҳс Ёзёвондаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтиши режалаштирилган.