25.01.2019
“Қўқон-1912” жамоасининг Тошкентдаги йиғини ҳам ўз поёнига етиб бормоқда. Қўқонликлар эртага йиғин доирасидаги навбатдаги ўртоқлик учрашувларини ўтказишади. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари эртага икки таркиб билан иккита ўртоқлик учрашувларида иштирок этишади.
Жамоамизнинг биринчи рақиби – Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси бўлади. Ўйин соат 11:00да бошланиши режалаштирилган. 26 январь кунидан ўрин олган иккинчи ўртоқлик ўйинида эса Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси рақибимиз бўлади. Ушбу баҳс 13:00да бошланади.
Ҳар икки беллашув ҳам “Бунёдкор” академиясига қарашли майдонда бўлиб ўтади. Қўқонликларга мазкур баҳсларда омад тилаб қоламиз.