26.01.2019
Жамоамизнинг иккинчи ўртоқлик учрашувидаги рақиби – Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби бўлди. Ушбу учрашувда мураббийларимиз биринчи назорат ўйинида иштирок этмаган футболчиларни майдонга туширишди. Аниқроғи, бу ўйинда асосан ёшлар ва кўрикда бўлиб турган футболчилар майдонга тушишди. Жамоамиз таркибида майдонга тушган ёш футболчи Тоҳир Усмонов ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Бу ёш футболчи Аргентинанинг «Бока Хуниорс» клубига борган.
Ўйинни вакилларимиз фаол тарзда бошлашди. 4-дақиқада Иқбол Маликжоновнинг зарбаси салгина ноаниқ бўлди. Бироз ўтиб, Маликжоновдан яна бир хавфли зарба кўрдик. Яна бироз ноаниқ. Ёшлар ўйин давомида ўзларини кўрстишга ҳаракат қилишди.
Бугун таркибимизда Нигериялик икки нафар футболчи ҳам ҳаракат қилди. Улардан бири Принсоли биринчи бўлимда майдонга тушган бўлса, ҳужумчи ортида ҳаракат қиладиган Дэвид Канди иккинчи бўлимда ўйинга қўшилди.
Биринчи бўлим якунланиши арафасида Темур Ҳакимовнинг зарбаси ҳимоячига тегиб йўналишини ўзгартирди, акс ҳолда ҳисоб очилиши мумкин эди. Танаффусга қадар ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлимни ҳам футболчиларимиз фаол тарзда бошлашди. 61-дақиқада футболчиларимиз жуда қулай имкониятдан фойдалана олишмади. 65-дақиқада Дилшод Баратовнинг зарбаси аниқ, лекин бироз кучсизроқ бўлди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди. Маликжонов бугун анча фаол. Унинг навбатдаги зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб йўналишини ўзгартирди. Бурчак зарбасидан эса самара келтира олмадик. 73-дақиқада рақибларимиз ҳисобни очишлари мумкин эди. Нигериялик ҳимоячи қўпол хатога йўл қўйди, яхшиям дарвозабонимиз адашмади.
84-дақиқда рақибларимиз ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Ҳужумга берилиб кетган футболчиларимиз қарши ҳужумда жазоланишди. Қолган дақиқаларда ҳарчанд ўринмайлик, ҳисобни тенглаштира олмадик. Шу тариқа вакилларимиз иккинчи ўртоқлик учрашувида ҳам мағлубиятга учрашди.
Ўртоқлик учрашуви
“Қўқон-1912” – “Бунёдкор” – 0:1
Бош ҳакам: Вадим Агишев.
“Қўқон-1912”: И. Абдуллаев, Ж. Ёқубов, А. Тилапов, М. Ҳасанов, С. Абрамов, И. Маликжонов, Б. Саъдиллоев, Д. Баратов, Т. Ҳакимов, Т. Усмонов, М. Суюнов.
Захира: Принсоли, Дэвид Канди.