26.01.2019
Бугун шунингдек, “Қўқон-1912” ёшлар жамоаси ҳам назорат учрашувида майдонга тушди. Ўринбосарларимиз Про-лига вакили “Ёзёвон лочинлари”га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказишди. Ёзёвондаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтган баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Аввалига мезбонлар ўйинчиси Асилбек Қаюмов ҳисобни очди. Шундан кейин майдонда қизғин кураш кечди. Ҳар икки жамоа вакилларида ҳисобни ўзгартириш учун бир қатор вазиятлар вужудга келди. Лекин танаффусга қадар мухлислар бошқа гол куришмади.
Иккинчи бўлимни вакилларимиз шиддатли тарзда бошлашди ва 66-дақиқада ҳисобни тенглаштиришди. Гол муаллифи – Умид Муҳаммадалиев бўлди.
Шу тариқа, ёшларимиз иккинчи назорат учрашувида дуранг натижа қайд этишди. Энди Раҳматжон Иноғомов шогирдлари 29 куни старт оладиган “Вилоят ҳоким кубоги-2019”даги иштирокини бошлайди.
Ўртоқлик учрашуви
“Ёзёвон”-“Қўқон 1912” (ёшлар) – 1:1
Голлар: Асилбек Қаюмов. – Умиджон Муҳаммадалиев.