30.01.2019
Бугун “Қўқон-1912” жамоаси “Вилоят ҳоким кубоги-2019”даги иштирокини бошлади. Нўъмон Ҳасанов шогирдларининг биринчи рақиби Самарқанднинг “Шердор” жамоаси бўлди.
Учрашувни футболчиларимиз фаол тарзда бошлашди. Илк дақиқалардан қўқонликлар рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Лекин ўйиндаги биринчи голни самарқандликлар киритишди.
26-дақиқада рақибларимиз ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Марадона Сафаров вазиятни голга айлантирди.
32-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга яқин келдик. Бехруз Садиллоевнинг қанотдан ошириб берган тўпини Шахбоз Эркинов боши билан дарвозага йўллади. Зарбага бироз аниқлик етишмади. 38-дақиқада Тимур Ҳакимовнинг зарбасини рақиб посбони қайтаришга муваффақ бўлди.
Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимни футболчиларимиз шиддатли ҳужумлар остида бошлашди. 57-дақиқада қўқонликлар ҳисобни тенглаштиришди. Навбатдаги жарима тўпидан кейин рақиб дарвозаси ишғол этилди. Шахбоз Эркинов жарима майдончасига оширилган тўпни дарвозага аниқ йўллади – 1:1.
79-дақиқада Мерзляковнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди.
90-дақиқада футболчиларимиз иккинчи голни киритишди. Жарима майдончасига оширилган тўпни Муҳаммаданас Ҳасанов дарвозага аниқ йўллади. Бироз ўтиб Суҳроб Бердиев учинчи тўпни киритди.
Шу тариқа вакилларимиз турнирни ажойиб ғалаба билан бошлашди.
“Вилоят ҳоким кубоги-2019”
“В” гуруҳи
“Шердор” – “Қўқон-1912” – 1:3 (1:0)
Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Шохрух Аъзамов, Равшан Копадзе, Шохрух Шарипов.
Назоратчи: Султон Зайлобиддинов.
Голлар: Марадона Сафаров – 26. – Шахбоз Эркинов – 57, Муҳаммаданас Ҳасанов (90), Суҳроб Бердиев (90+2).
“Шердор”: 27. Равшан Ягудин, 5. Убайдулло Набиев, 7. Марадона Сафаров, 8. Муҳаммад Ражабов, 9. Абдулла Набиев, 11. Ислом Шарипов, 14. Жасур Қурбонов, 15. Саддам Боймаматов, 18. Ғолиб Сарибоев, 19. Фарзин Мухторов, 33. Бунёд Исроилов.
Захира: 1. Фарҳод Раҳматов, 10. Илҳом Юнусов, 20. Шоҳжаҳон Аббосов, 23. Мақсуд Маҳмудов, 44. Асадбек Толибов, 77. Фаррух Фахруддинов.
“Қўқон-1912”: 71. Сарвар Каримов, 4. Баҳодир Акрамов, 7. Жамшид Ҳасанов, 11. Тимур Ҳакимов, 15. Ойбек Рустамов, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Шахбоз Эркинов, 78. Бехруз Садиллоев.
Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 9. Носир Отақўзиев, 14. Аваз Маматхўжаев, 17. Қувондиқ Рўзиев, 79. Иқбол Маликжонов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 97. Тимур Усмонов.