Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ФАРҒОНА ВИЛОЯТ ҲОКИМ КУБОГИ-2019” КУНДАЛИГИ: ИККИНЧИ КУН

31.01.2019

“Вилоят ҳоким кубоги-2019” мусобақасининг яна бир куни ортда қолди. Кеча мусобақада битта учрашув бўлиб ўтди.  Кундалигимизнинг иккинчи кунида кечаги ўйин ҳақида сўз юритамиз.

Қўқонликларнинг иродали ғалабаси

Мусобақа ғолиблиги учун асосий даъвогар саналган “Қўқон-1912” жамоаси ўзининг биринчи учрашувини ўтказди. Нўъмон Ҳасанов шогирдларининг биринчи рақиби – Самарқанднинг “Шердор” клуби бўлди.

Мазкур учрашув кутилганидек, “Шунқорлар”нинг шиддатли ҳужумлари билан бошланди. Илк дақиқалардан олдинга ташланган қўқонликлар бир қатор хавфли вазиятларни вужудга келтиришди. Лекин ҳисобни очиш самарқандликларга насиб этди. Марадона Сафаров 26-дақиқада қўқонликлар дарвозасини ишғол этди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда “Қўқон-1912” таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширилди. Бу эса ташаббус тўлиқ қўқонликлар томонига ўтишини таъминлади. Кетма-кет ҳужумлар 57 дақиқада самара келтирди. Шаҳбоз Эркинов жамоадошлари бошлаб берган ҳужумни гол билан якунлади. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Муҳаммаданас Ҳасанов ва Суҳроб Бердиевлар биттадан гол уриб “Қўқон-1912”нинг ғалабасини таъминлади.

 “Фарғона вилоят ҳоким кубоги-2019”

“В” гуруҳи

1-тур

Шердор” –  “Қўқон-1912” – 1:3 (1:0)

Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Шохрух Аъзамов, Равшан Копадзе, Шохрух Шарипов.

Назоратчи: Султон Зайлобиддинов.

Голлар: Марадона Сафаров – 26. – Шахбоз Эркинов – 57,  Муҳаммаданас Ҳасанов (90), Суҳроб Бердиев (90+2).

“Шердор”:  27. Равшан Ягудин, 5. Убайдулло Набиев, 7. Марадона Сафаров, 8. Муҳаммад Ражабов, 9. Абдулла Набиев, 11. Ислом Шарипов, 14. Жасур Қурбонов, 15. Саддам Боймаматов, 18. Ғолиб Сарибоев, 19. Фарзин Мухторов, 33. Бунёд Исроилов.

Захира: 1. Фарҳод Раҳматов, 10. Илҳом Юнусов, 20. Шоҳжаҳон Аббосов, 23. Мақсуд Маҳмудов, 44. Асадбек Толибов, 77. Фаррух Фахруддинов.

“Қўқон-1912”: 71. Сарвар Каримов, 4. Баҳодир Акрамов, 7. Жамшид Ҳасанов, 11. Тимур Ҳакимов, 15. Ойбек Рустамов, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Шахбоз Эркинов, 78. Бехруз Садиллоев.

Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 9. Носир Отақўзиев, 14. Аваз Маматхўжаев, 17. Қувондиқ Рўзиев, 79. Иқбол Маликжонов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 97. Тимур Усмонов.

Бугун тўртта ўйин бўлиб ўтади

Бугун турнирнинг навбатдаги кунида мухлислар тўртта ўйин гувоҳига айланишади. Бугунги ўйинлар орасида “Истиқлол” – “Турон” учрашувига бўлган қизиқ юқори эканлигини таъкидлаш жоиз.

Бир сўз билан айтганда, мухлисларни ажойиб учрашувлар кутмоқда.

АНОНС

“А” гуруҳи

2-тур

31 январь    

Нефтчи – Ўз Тонг Хо           Нефтчи СК    бошланиш вақти 11:00

Истиқлол – Турон                 Нефтчи СК    бошланиш вақти  14:00

 

“В” гуруҳи

2-тур

31 январь    

Зафар – Шердор                    ФарДУ стадиони  бошланиш вақти 11:00

Цементчи – Локомотив       ФарДУ стадиони  бошланиш вақти 14:00

Аброр ДЕҲҚОНОВ тайёрлади

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО