Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ФАРҒОНА ВИЛОЯТ ҲОКИМ КУБОГИ-2019” КУНДАЛИГИ: УЧИНЧИ КУН

01.02.2019

“Вилоят ҳоким кубоги-2019” мусобақасининг яна бир куни ортда қолди. Кеча мусобақада тўртта учрашув бўлиб ўтди.  Кундалигимизнинг навбатдаги қисмида кечаги ўйинлар ҳақида сўз юритамиз.

 

“Нефтчи”дан навбатдаги ғалаба

Ҳар доим мусобақага ўзгача тайёргарлик кўрадиган ва ҳар доим фаворит сифатида эътироф этиладиган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси иккинчи турда ҳам рақибларидан устун келди. Баҳром Ҳайдаров шогирдлари “Ўз Тонг Хо”га қарши кечган учрашувда охирги дақиқалардаги голлар эвазига 3:1 ҳисобида зафар қучишди.

Ориф Маматказин бошчилигидаги Ўз Тонг Хо” жамоаси учрашувни яхши бошлаган эди. Улар ҳатто ҳисобни ҳам очишга муваффақ бўлишганди. Лекин ғалабага иштиёқи баланд бўлган “Нефтчи” футболчилари рақибларни тор-мор келтиришди. Нодир Камолов иккинчи пенальтисини голга айлантирганда ҳисоб йирик кўриниш олиши мумкин эди.

 

Фарғона вилоят ҳоким кубоги-2019

“А” гуруҳи.

2-тур.

“Нефтчи” – “Ўз Тонг Хо” – 3:1 (1:1)

Голлар: Нодир Камолов – (пенальти), Хамидулло Абдуҳамидов, Отабек Зокиров – Артур Маматказин.

“Нефтчи”: 16. Хуршид Мухаммадов, 3. Миржамол Неъматов , 4. Шодиёр Хожиматов, 5. Аббос Шодмонов, 7. Шахзод Усмонов, 10. Хуршид Асқаралиев, 11. Идрис Бикмайкин, 15. Нодир Камолов, 18. Алишер Абдувоҳидов, 20. Дилёр Ирматов, 22. Ислом Тошпўлатов.

Захира: 80. Шуҳрат Раҳмонов, 6. Абдужалил Маназаров, 8. Илҳом Ваҳобов, 9. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 13. Анвар Бердиев, 21. Илҳом Ибрагимов, 25. Отабек Зокиров, 23. Аҳаджон Рўзибоев, 44. Асилбек Ғойибжонов.

“Ўз Тонг Хо”: 1. Азизбек Аблоқулов, 2. Абдураҳмон Комилов, 3. Фарҳод Ғофуров, 8. Артур Маматказин, 11. Валилило Тошхўжаев, 18. Усмон Расулов, 19. Анвар Абдуқодиров,   21. Пўлат Шарифов, 25. Бахтиёр Исмоилов, 29. Шоир Рўзиев, 42. Шокир Одилжонов.

Захира: 4.  Жаҳонгир Нуриддинов, 6. Акмал Юлдашев, 9. Аҳрор Иминов, 13. Аброр Солиохунов, 15. Элёр Раҳматуллаев, 77. Алишер Абдуллаев, 78. Азизбек Арзиев, 44. Аброр Комилов.

 

“Истиқлол”нинг қийин ғалабаси

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Фарғона вилояти чемпиони – Яйпаннинг “Турон” жамоаси Про-лига етакчиларидан бири – Истиқлол” билан куч синашди.

Учрашувнинг илк дақиқаларидан ҳужумга отланган “Истиқлол” футболчилари 4-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Рустам Абдуҳамидов гол муаллифи бўлди. Орадан 13 дақиқа ўтиб, Сергей Лебедов шогирдлари иккинчи бор рақиблари дарвозасини ишғол этишди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида Мўйдин Мамазулумов ўртадаги фарқни қисқартирди.

Иккинчи бўлимда жамоалар ҳарчанд ўринишмасин, ҳисобни ўзгартира олишмади.

 

“А” гуруҳи

2-тур.

“Истиқлол” – “Турон” – 2:1 (2:1)

Голлар: Рустам Абдуҳамидов – 4, Анвар Ҳожимирзаев – 17. – Мўйдин Мамазулумов – 42.

“Истиқлол”: 12. Рустам Нортожиев, 2. Азиз Мадалиев, 4. Жасур Эрмаматов, 5. Абдуҳолиқ Қурбонов, 8. Сардор Сотволдиев, 13. Тимур Султонов (с), 14. Рустам Абдуҳамидов, 17. Анвар Хожимирзаев, 21.Элёр Мамасолиев, 22. Сардор Тельяков, 30. Элдор Эргашев.

Захира: 12. Шерзод Абдураимов, 3. Улуғбек Худойбердиев, 7. Ризо Айвазов, 9. Абдуқодир Артиқов,  17. Умид Қодиров, 18. Асад Мамасидиқов, 19. Сайдулло Абдуллаев, 20. Озод Давронбеков.

“Турон: 46. Муҳридин Аҳмедов, 2. Лазиз Абдурашидов, 4. Дониёр Тўлашев, 5. Ойбек Аҳматов, 7. Акбар Абдураҳмонов, 10. Мўйдин Мамазулумов, 15. Шохрух Холматов, 17. Достон Мелиқўзиев, 21. Аброр Раҳмонов, 22. Оқил Маҳмудов, 23. Ориф Мамажонов.

Захира: 1. Мирзоҳид Жалилов, 4. Жасур Юлдашалиев, 11. Элёр Мўйдинов, 14. Тошпўлат Аббосов, 20. Алишер Пахриддинов.

 

2-турдан кейинги ҳолат

Жамоа Ў Ю Д М Т-Н О
Нефтчи 2 2 0 0 4-1 6
Истиқлол 1 1 0 0 2-1 3
Ўз Тонг Хо 2 1 0 1 3-3 3
Турон 2 0 0 2 1-3 0
Қўқон-1912 (U-21) 1 0 0 1 0-2 0

 

 “Шердор”дан  ғалаба

Про-лига вакили Самарқанднинг “Шердор” жамоаси Фарғонада давом этаётган “Вилоят ҳоким кубоги-2019”да иккинчи учрашувини ўтказди. Бахтиёр Сатторов шогирдларининг бу гал– Учкўприкнинг “Зафар” клубига қарши майдонга тушишди. Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлса, иккинчи таймда мухлислар тўртта гол гувоҳига айланишди.

Учрашувда самарқандликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

 

Фарғона вилоят ҳоким кубоги-2019

“В” гуруҳи.

2-тур.

“Зафар” – “Шердор” 1:3 (0:0)

Голлар: Диёр Каримов. – Фаррух Фахруддинов (2 та), Шоҳжаҳон Аббосов.

“Зафар”: 1. Расул Абдумўминов, 2. Муҳсин Баратов, 3. Мўмин Содиқжонов, 4. Рамз Ойхўтаев, 6. Аҳрор Раҳимов, 17. Жавоҳир Мусожонов, 18. Равшан Ҳайдаров, 19. Жавоҳир Қўшматов, 20. Сардор Исақов, 22. Диёр Каримов, 23. Муҳсин Валиев.

Захира: 13. Баҳодир Йигиталиев,  30. Исмоил Толипов, 9. Исроил Мухторалиев, 11. Улуғбек Эгамбердиев, 8. Улуғбек Абдумаликов.

“Шердор”: 1. Фарҳод Раҳматов,  5. Убайдулло Набиев, 8. Муҳаммад Ражабов, 10. Махсуд Маҳмудов,  11. Ислом Шарипов, 14. Жасур Қурбонов, 17. Журабек Олмосов, 20. Шоҳжаҳон Аббосов, 33. Абдумалик Тошпўлатов, 44. Асадбек Толибов, 77. Фаррух Фахруддинов.

Захира: 27. Равшан Ягудин, 7. Марадона Сафаров, 9. Абдулла Набиев, 15. Саддам Боймаматов, 18. Ғолиб Сарибоев, 19. Фарзин Мухторов, 28. Мирзо Аҳмедов.

 

“Локо” ёшлари очко йўқотишди

Олдинги учрашувда сўнгги дақиқадаги гол эвазига уч очко эгасига айланган Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси ёшлари иккинчи турда ҳам анча қийиналишди. Бу сафар Темур Кападзе шогирдлари рақиб дарвозасига йўл топа олишмади. Шу тариқа ўйин нурсиз дуранг билан якун топди. Икки турдан кейин “Локомотив U-21”нинг очколари сони 4 тага етди.

 

Фарғона вилоят ҳоким кубоги-2019

“В” гуруҳи.

2-тур.

“Цементчи” – “Локомотив U-21” – 0:0

“Цементчи”: Нодирбек Муҳаммаджонов, Мирҳамид Акбаров, Нодирбек Тўланов, Фахриёр Ўринбоев, Бобур Исроилов, Нодирбек Йўлдошев, Ибод Абелфазов, Искандар Анваров, Достон Рашидов, Шохрух Йўлдашев, Отабек Муҳаммаджонов.
Захира: Шохрух Маҳамматов, Раҳим Ҳасанов, Алишер Юлдашев, Азиз Фозилов, Шаҳбоз Ғаниев, Достон Бобожонов, Фаррух Ахунов.
“Локомотив U-21”: Дилшод Якубов, Эрнест Осмонов, Жалол Жумабоев, Аваз Элмуродов, Улуғбек Абдуллаев, Бекзод Бурҳонов, Улуғбек Зиёдов, Бобуржон Отамуродов, Мухаммаджон Ғофуров, Ҳурматбек Юлдашев, Фозил Абдуллажонов.
Захира: Муҳаммадали Намозов, Жамол Бахромов, Темур Маматмуродов, Умар Адхамзода, Асадбек Исломов, Фомин Владгаров, Аслон Аҳроров.

 

2-турдан кейинги ҳолат

Жамоа Ў Ю Д М Т-Н О
Локомотив U-21 2 1 1 0 1-0 4
Қўқон-1912 1 1 0 0 3-1 3
Шердор 2 1 0 1 4-4 3
Цементчи 1 0 1 0 0-0 1
Зафар 2 0 0 2 1-4 0

 

ЯНА ТЎРТТА ЎЙИН

Бугун яна иккита гуруҳда ўйинларга старт берилади. “Ёзёвон лочинлари” ўз майдонида бўлиб ўтадиган баҳсда Андижоннинг “Ўз Донг Янг” клубини қабул қилади. Гуруҳнинг иккинчи баҳсида “Рашмилк” – “Дўстлик” баҳслашишади.

Шунингдек, “С” гуруҳида ҳам иккита беллашув ўтказилади.

 

АНОНС

Фарғона вилоят ҳоким кубоги-2019

“С” гуруҳи.

1-тур

1 февраль

Футбол академия – Ифтихор          Футбол инернат стадиони  11:00

U-18 – ФарДУ                                   ФарДУ           14:00

 

Фарғона вилоят ҳоким кубоги-2019

 “D” гуруҳи             

1-тур

1 феврал

Ёзёвон лочинлари – Ўз Донг Янг        Ёзёвон Марказий стадион        11:00

Рашмилк – Дўстлик                                Ёзёвон Марказий стадион        14:00

 

Аброр ДЕҲҚОНОВ тайёрлади

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО