Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ФАРҒОНА ВИЛОЯТ ҲОКИМ КУБОГИ-2019” КУНДАЛИГИ: ТЎРТИНЧИ КУН

02.02.2019

“Вилоят ҳоким кубоги-2019” мусобақаси ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Кеча

“С” ва “Д” гуруҳи вакиллари ҳам турнирдаги иштирокларини бошлашди.  Кундалигимизнинг навбатдаги қисмида кечаги ўйинлар ҳақида сўз юритамиз.

 

Голлар шоуси

Про-лига вакилларидан бири – Олтиариқнинг “Ифтихор” жамоаси турнирни мағлубият билан бошлади. “Футбол академия” клубига қарши кечган ўйинда олтиариқликлар рақиб дарвозасига учта тўп киритишларига қарамай, ўз дарвозаларидан ҳам бешта гол ўтказиб юборишди. Ушбу ўйин ҳозирча турнирнинг энг сермаҳсул баҳси дея эътироф этилмоқда.

 

Фарғона вилоят ҳоким кубоги-2019

“С” гуруҳи

1-тур

Футбол академия – Ифтихор – 5:3 (2:0)

 

Яна бир нурсиз дуранг

“Нефтчи” U-18 жамоаси биринчи турда икки очкодан маҳрум бўлди. Фарғона давлат университетининг “ФарДУ” клуби ўз майдонидаги баҳсда нурсиз дуранг қайд этди.

 

Фарғона вилоят ҳоким кубоги-2019

“С” гуруҳи

1-тур

“Нефтчи” U-18 – ФарДУ – 0:0

 

“Ёзёвон”нинг ишончли ғалабаси

Про-лига вакили – Ёзёвоннинг “Ёзёвон лочинлари” жамоаси ҳам ўз майдонида Андижоннинг “Ўз Донг Янг” клубига қарши майдонга тушди. Мазкур учрашув олдидан Ёзёвондаги “Марказий” стадионда турнирнинг очилиш маросими ўтказилди. Унда таниқли хонандалар ўзларининг дилтортар қўшиқлари билан мухлисларни хушнуд этишди.

Учрашувнинг 28-дақиқасида мезбонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Асилбек Қаюмов боши билан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.

Ўйиннинг 73-дақиқасида Абдумалик Исмоилов ёзёвонликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди ва жамоасининг 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишини таъминлади.

 

Фарғона вилоят ҳоким кубоги-2019

 “D” гуруҳи             

1-тур

Ёзёвон лочинлари – Ўз Донг Янг – 2:0 (1:0)

Голлар: Асилбек Қаюмов, Абдумалик Исмоилов.

“Ёзёвон-Лочинлари”: Шахзодбек Мадаминов, Хусанбой Ғаниев, Каримберди Мамадалиев, Мирзохид Мирзомахмудов, Шахбозбек Абдурахмонов, Бунёдбек Абдуманнонов, Зохидбек Исмоилов (c), Мақсадбек Ибрагимов, Асилбек Қаюмов, Мухаммаддиёр Ҳакимов, Озодбек Акбаров.

Захира: Давлатбек Икромжонов, Асадбек Акромов, Абдумалик Исмоилов, Абдумутал Абдурахмонов, Мухаммаджон Акромов, Жасурбек Отахонов, Обиджон Азизов.

“Ўз Донг Янг”: Жасур Собиров, Жавоҳир Ортиқмирзаев, Азиз Маҳмудов, Сардор Маруфжонов, Оятилло Собиров, Муҳаммадкарим Тоиров, Муҳаммадиброҳим Ўлмасов, Абдукарим Абдураҳимов, Нурди Нуриддинов, Саидиброҳим Ғуломжонов, Қувонч Келибоев.

Захира: Иззат Абдулхонов, Жамшид Давронов, Илҳом Ғуломов, Абдулазиз Азизуллаев, П. Комилжонов, Ислом Неъматов, Асад Абдужалилов.

 

Холматовдан шедевр гол

Ўз таркибини тажрибали футболчи Акмал Холматов билан тўлдирган Шаҳрихоннинг “Раш-милк” жамоаси мусобақани ажойиб ғалаба билан бошлади. Нозим Муллаохунов шогирдлари биринчи бўлимда рақиб дарвозасига йўл топа олишмаганди. Иккинчи бўлимда эса иккита тўп киритилди. Акмал Холматов узоқ масофадан рақиб дарвозасига чиройли гол урди.

“Раш-милк”нинг иккинчи гол муаллифи Муҳаммад Ҳусанов бўлди. Айтганча, кеча “Раш-милк” жамоасига таклиф этилган Анвар Бердиев ҳам Ёзёвондаги “Марказий” стадионга келди ва шаҳрихонликлар ўйинини кузатиб борди. Унинг ушбу жамоага ўтиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

 

Фарғона вилоят ҳоким кубоги-2019

 “D” гуруҳи             

1-тур

Раш-милк – Дўстлик  – 2:0 (0:0)

Голлар: Акмал Холматов, Муҳаммад Ҳусанов.

“Раш-милк”: Баракатилло Исроилов, Муҳаммадали Турсунов, Абдурасул Комилов, Асрор Раҳмонов, Аслиддин Абдумухторов, Муҳаммадкомил Низомов, Акмал Холматов, Саид Муҳаммадинов, Фарух Бекмуродов, Ҳабибулло Қобилов, Озод Қаҳҳоров.

Захира: Муҳаммадсоли Убайдуллаев, Аҳрор Ўктамов, Суҳроб Нўъмонов, Қуддус Ғуломов, Самандар Абдураҳимов, Муҳаммад Хурсанов, Бобур Мамажонов.

“Дўстлик”:  Оятилло Қорабоев, Акромхон Фозилхонов, Файзулло Мамажонв, Бекзод Мирзомахмудов, Амориддин Саидов, Оятилло Саиджалолов, Бахтиёр Мирзааҳмедов, Тохир Каримов, Баходир Қодиров, Асилбек Мухаммаджонов, Мўминбек Маъмуржонов.
Захира: Абдулазиз Хакимов, Алиакбар Ўринов, Саидафзалхон Ахроров, Мухаммадюсуф Мухаммаджонов, Назиржон Шарофиддинов, Рўзимуҳаммад Мухторов, Абдулло Махпуржонов.

Бугун мусобақада яна тўртта учрашуви бўлиб ўтади. “А” гуруҳининг марказий учрашуви – “Қўқон-1912” (U-21) – “Нефтчи” ўртасида кечса ажаб эмас. Мазкур ўйин “Нефтчи СК” стадионида соат 11:00да старт олади.

 

АНОНС

Фарғона вилоят ҳоким кубоги-2019

 “А” гуруҳи 

3-тур

2 феврал                  

Қўқон-1912 (U-21)- Нефтчи          Нефтчи СК    11:00

Ўз Тонг Хо – “Истиқлол                  Нефтчи СК    14:00

 

Фарғона вилоят ҳоким кубоги-2019

 “В” гуруҳи             

3-тур

2 феврал                  

Шердор – Цементчи                ФарДУ стадиони   11:00

Қўқон-1912 – Зафар                 ФарДУ стадиони   14:00

 

Аброр ДЕҲҚОНОВ тайёрлади

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО