Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЁШЛАРИМИЗ ДУРАНГ ЎЙНАШДИ

02.02.2019

Учрашувни вакилларимиз фаол тарзда бошлашди. Илк дақиқалардан футболчиларимиз олдинга интилишди. 17-дақиқада мезбонларда яхши имконият вужудга келди. Бироқ ундан фарғоналиклар фойдалана олишмади. Бу вазиятда дарвозабонимиз яхши ҳаракат қилди. 33-дақиқада Тимур Ҳакимовнинг жарима майдончасига оширган тўпини мезбон ҳимоячиси қайтариб юборди. Биринчи бўлимда ҳар икки жамоа бир қатор вазиятга эга бўлишди. Айниқса, мезбонларнинг сўнгги дақиқалардаги ҳужумлардан бири дарвоза устунига тегди. Жамоалар танаффусга нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни ҳам футболчиларимиз шиддатли ҳужумлар билан бошлашди. 50-дақиқада Тимур Ҳакимовнинг зарбаси ноаниқ бўлди. 64-дақиқада вакилларимиз пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Тимур Ҳакимов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. 73-дақиқада Ҳакимовдан яна бир ажойиб зарба, салгина ноаниқ бўлди. Акс ҳолда ҳисоб ўзгариши мумкин эди.

83-дақиқада фарғоналиклар ҳисобни тенглаштиришди. Ҳамидулло Абдуҳамидов юзага келган вазиятни голга айлантирди. Ҳимоячи ва дарвозабонимиз бир-бирларини яхши тушунмаганлари оқибатида рақиблар гол уришди.

Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоа ҳарчанд ўринмасин, ҳисобни ўзгартира олишмади натижада ўйин дуранг натижа билан интиҳо топди.

 

“Вилоят ҳоким кубоги-2019”

“А” гуруҳи

3-тур

“Нефтчи” – “Қўқон-1912” (U-21) – 1:1 (0:0)

Ҳакамлар: Аҳрор Рисқуллаев, Дониёр Сайлолов, Ришат Нугманов, Шерзод Қосимов.

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов.

Голлар: Ҳамидулло Абдуҳамидов-83. Тимур Ҳакимов-64 (пен).

“Нефтчи”: 1. Фаррух Турдалиев, 3. Игорь Таран, 5. Аббос Шодмонов, 6. Аҳмаджон Рўзибоев, 7. Достон Абдураҳмонов, 9. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 11. Идрис Бикмайкин, 21. Илҳом Ибрагимов, 23. Алишер Абдувоҳидов, 25. Сирож Ҳамроев, 32. Миржалол Неъматов.

Захира: 12. Хуршид Муҳаммадов, 4. Шодиёр Ҳожиматов, 8. Шоҳжаҳон Усмонов, 10. Хуршид Асқаралиев, 18. Отабек Исроилов, 20. Дилёр Ирматов, 22. Ислом Тошпўлатов, 26. Отабек Зокиров, 44. Асилбек Ғоибжонов.

“Қўқон-1912” (U-21):  1. Жасур Абдуллаев, 4. Беҳзод Каримов, 7. Ойбек Рустамов, 8. Тимур Ҳакимов, 11. Дилшод Самиков, 14. Алпомиш Телапов, 17. Дилшод Баратов, 25. Савелий Абрамов, 26. Охунжон Олимов, 70. Жавоҳир Расулов, 99. Жасур Ёқубов.

Захира: 12. Муҳаммадали Собиров, 9. Рамзбек Исақов, 27. Умид Муҳаммаджонов, 55. Мубаширхон Қосимов, 96. Абюхон Абдураҳимов, 97. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 98. Азамат Жуманов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО