Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЙИРИК ҲИСОБДА РАҚИБДАН УСТУН КЕЛДИК

02.02.2019

Худди олдинги учрашувда бўлгани каби бугун ҳам футболчиларимиз ўйинни шиддатли ҳужумлар билан бошлашди. 6-дақиқада рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият вужудга келди. Аввалига Тимур Усмоновнинг зарбасини рақиб посбони қайтариб қолди. Қайтган тўпга эгалик қилган Муҳаммаданас Ҳасанов зарба бера олмади. 12-дақиқада футболчиларимиз ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Бурчадан ошириб берилган тўпни Суҳроб Бердиев рақиб дарвозасига аниқ йўллади.

21-дақиқада рақиб дарвозаси иккинчи марта ишғол этилди. Шахбоз Эркинов иккинчи гол муаллифига айланди. 34-дақиқада Суҳроб Бердиев жарима тўпини қойилмақом тарзда ижро этиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Орадан бир дақиқа ўтиб, Шахбоз Эркинов тўртинчи гол муаллифига айланди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Тимур Усмонов бешинчи тўпни рақиб дарвозасига йўллади. Учрашувнинг биринчи қисми шу ҳисобда интиҳо топди.

Иккинчи бўлимни ҳам футболчиларимиз кетма-кет ҳужумлар билан бошлашди. 52-дақиқада футболчиларимиз яна битта тўп киритишганди. Носир Отақўзиевнинг голи офсайдда қолгани сабабли ҳисобга олинмади. 72-дақиқада Носир Отақўзиев олтинчи голни киритган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб, Тимур Усмонов рақиб посбонини ранжитди.

Сўнгги дақиқаларда Носир Отақўзиев яна ўзини кўрсатди. Шу тариқа, “Қўқон-1912” жамоаси йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.

 

“Вилоят ҳоким кубоги-2019”

“В” гуруҳи

3️-тур

“Қўқон-1912”  –  “Зафар” – 8:0 (5:0)

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Олим Тўйчибоев.

Назоратчи: Султон Зайлобиддинов.

Голлар: Суҳроб Бердиев -12, 34, Шахбоз Эркинов -21, 35, Тимур Усмонов -45, 74, Носир Отақўзиев – 72, 89.

“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев, 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Суҳроб Неъматов, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Шахбоз Эркинов, 79. Иқбол Маликжонов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 97. Тимур Усмонов.

Захира: 71. Сарвар Каримов, 4. Баҳодир Акрамов, 7. Жамшид Ҳасанов, 9. Носирбек Отақўзиев, 17. Қувондиқ Рўзиев, 78. Бехруз Садиллоев.

“Зафар”: 1. Расул Абдумўминов, 2. Муҳсин Баратов, 3. Мўмин Содиқжонов, 4. Рамз Ойхўжаев, 6. Иқрор Раҳимов, 17. Жавоҳир Мусажонов, 18. Равшан Ҳайдаров, 19. Жавоҳир Қўшматов, 20. Сардор Исақов, 22. Диёр Каримов, 23. Муҳсин Валиев.

Захира: 8. Улуғбек Эгамбердиев, 9. Баҳодир Йигиталиев,  11. Исроил Мухторалиев, 13. Азамат Усмонов, 30. Исмоил Толипов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО