Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ФАРҒОНА ВИЛОЯТ ҲОКИМ КУБОГИ-2019” КУНДАЛИГИ: БЕШИНЧИ КУН

03.02.2019

“Вилоят ҳоким кубоги-2019” мусобақасининг навбатдаги куни ҳам шиддатли ва қизиқарли ўйинларга бой бўлди. Кеча “А” ва “В” гуруҳи вакиллари 3-тур баҳсларида майдонга тушишди. Кундалигимизнинг навбатдаги қисмида кечаги ўйинлар ҳақида сўз юритамиз.

 

“Нефтчи” сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди

Кунинг биринчи учрашувида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси 3-турда “Қўқон-1912” (U-21) ёшлар жамоасига қарши майдонга тушди. Мазкур ўйинда бироз ўзгартирилган таркибда ҳаракат қилишди. Бунинг натижасида майдонда “дерби”га хос жанговар ўйин бўлди.

Учрашувдаги ҳисоб 64-дақиқада очилди.  Ушбу дақиқада қўқонликлар пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Тимур Ҳакимов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. 83-дақиқада фарғоналиклар ҳисобни тенглаштиришди. Ҳамидулло Абдуҳамидов юзага келган вазиятни голга айлантирди. Ҳимоячи ва дарвозабонимиз бир-бирларини яхши тушунмаганлари оқибатида фарғоналиклар уришди.

 

“Вилоят ҳоким кубоги-2019”

“А” гуруҳи

3-тур

“Нефтчи” – “Қўқон-1912” (U-21) – 1:1 (0:0)

Ҳакамлар: Аҳрор Рисқуллаев, Дониёр Сайлолов, Ришат Нугманов, Шерзод Қосимов.

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов.

Голлар: Ҳамидулло Абдуҳамидов-83. Тимур Ҳакимов-64 (пен).

“Нефтчи”: 1. Фаррух Турдалиев, 3. Игорь Таран, 5. Аббос Шодмонов, 6. Аҳмаджон Рўзибоев, 7. Достон Абдураҳмонов, 9. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 11. Идрис Бикмайкин, 21. Илҳом Ибрагимов, 23. Алишер Абдувоҳидов, 25. Сирож Ҳамроев, 32. Миржалол Неъматов.

Захира: 12. Хуршид Муҳаммадов, 4. Шодиёр Ҳожиматов, 8. Шоҳжаҳон Усмонов, 10. Хуршид Асқаралиев, 18. Отабек Исроилов, 20. Дилёр Ирматов, 22. Ислом Тошпўлатов, 26. Отабек Зокиров, 44. Асилбек Ғоибжонов.

“Қўқон-1912” (U-21):  1. Жасур Абдуллаев, 4. Беҳзод Каримов, 7. Ойбек Рустамов, 8. Тимур Ҳакимов, 11. Дилшод Самиков, 14. Алпомиш Телапов, 17. Дилшод Баратов, 25. Савелий Абрамов, 26. Охунжон Олимов, 70. Жавоҳир Расулов, 99. Жасур Ёқубов.

Захира: 12. Муҳаммадали Собиров, 9. Рамзбек Исақов, 27. Умид Муҳаммаджонов, 55. Мубаширхон Қосимов, 96. Абюхон Абдураҳимов, 97. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 98. Азамат Жуманов.

 

“Истиқлол” қимматли очколардан маҳрум бўлди

Мусобақа фаворитларидан бири – “Истиқлол” жамоаси қимматли очколарни йўқотди. Сергей Лебедов шогирдлари “Ўз Тонг Хо” дарвозасига йўл топа олишмади. Ушбу дуранг натижадан кейин гуруҳда чорак финал йўлидаги кураш янада қизиди.

 

“Вилоят ҳоким кубоги-2019”

“А” гуруҳи

3-тур

“Истиқлол” – Ўз Тонг Хо” – 0:0

“Истиқлол”: Рустам Нартаджиев, Улуғбек Худобердиев, Жасур Эрмаматов, Абдуҳолиқ Қурбонов, Тимур Султонов, Рустам Абдуҳамидов, Умид Қодиров, Элдор Эргашев, Элёр Мамасолиев, Риза Айвазов, Анвар Хожимирзаев.

Захира: Шерзод Абдураимов, Азиз Мадалиев, Бобур Аминджонов, Сардор Тельяков, Сардор Сотволдиев, Асадбек Мамасодиқов.

 

3-турдан кейинги ҳолат

Жамоа Ў Ю Д М Т-Н О
Нефтчи 3 2 1 0 5-2 7
Истиқлол 2 1 1 0 2-1 4
Ўз Тонг Хо 3 1 1 1 3-3 4
Қўқон-1912 (U-21) 2 0 2 1 1-3 1
Турон 2 0 0 2 1-3 0

 

“Шердор”нинг ғалабаси

“В” гуруҳининг биринчи учрашувида Самарқанднинг “Шердор” жамоаси Қувасойнинг “Цемнтчи” клубига қарши майдонга тушди. Ушбу баҳс ҳам шиддатли тарзда ўтиб, мухлислар чиройли футбол гувоҳига айланишди.

 

“Вилоят ҳоким кубоги-2019”

“В” гуруҳи

3-тур

“Шердор” – “Цементчи” – 2:0

Голлар: Ислом Шарипов, Шоҳжахон Аббосов.

 

“Қўқон-1912”нинг йирик ғалабаси

Кеча мусобақадаги энг йирик натижа қайд этилди. Нўъмон Ҳасанов бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоаси Учкўприкнинг “Зафар” клубига қарши майдонга тушди. Ўйинда катта ташаббусга эга бўлган қўқонликлар рақиб дарвозасига саккизта тўп киритишга муваффақ бўлишди.  Ўйинда тўрт нафар футболчи “дубл” қайд этди.

 

“Вилоят ҳоким кубоги-2019”

“В” гуруҳи

3-тур

“Қўқон-1912”  –  “Зафар” – 8:0 (5:0)

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Олим Тўйчибоев.

Назоратчи: Султон Зайлобиддинов.

Голлар: Суҳроб Бердиев -12, 34, Шахбоз Эркинов -21, 35, Тимур Усмонов -45, 74, Носир Отақўзиев – 72, 89.

“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев, 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Суҳроб Неъматов, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Шахбоз Эркинов, 79. Иқбол Маликжонов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 97. Тимур Усмонов.

Захира: 71. Сарвар Каримов, 4. Баҳодир Акрамов, 7. Жамшид Ҳасанов, 9. Носирбек Отақўзиев, 17. Қувондиқ Рўзиев, 78. Бехруз Садиллоев.

“Зафар”: 1. Расул Абдумўминов, 2. Муҳсин Баратов, 3. Мўмин Содиқжонов, 4. Рамз Ойхўжаев, 6. Иқрор Раҳимов, 17. Жавоҳир Мусажонов, 18. Равшан Ҳайдаров, 19. Жавоҳир Қўшматов, 20. Сардор Исақов, 22. Диёр Каримов, 23. Муҳсин Валиев.

Захира: 8. Улуғбек Эгамбердиев, 9. Баҳодир Йигиталиев,  11. Исроил Мухторалиев, 13. Азамат Усмонов, 30. Исмоил Толипов.

 

2-турдан кейинги ҳолат

Жамоа Ў Ю Д М Т-Н О
Қўқон-1912 2 2 0 0 11-1 6
Шердор 3 2 0 1 6-4 6
Локомотив U-21 2 1 1 0 1-0 4
Цементчи 2 0 1 1 0-2 1
Зафар 3 0 0 3 1-12 0

 

Суперлига ҳакамлари

Кечадан бошлаб ўйинларни Суперлига ҳакамлари ҳакамлари бошқариб борадиган бўлишди. Маълумки, шу кунларда чемпионат баҳсларини бошқарадиган реферилар Фарғонада йиғин ўтказишмоқда. Ушбу йиғин жараёнида тажрибали ҳакамлар “Вилоят ҳоким кубоги-2019” мусобақасини бошқариб боришмоқда.

 

Бугунги ўйинлар

АНОНС

“Вилоят ҳоким кубоги-2019”

“С” гуруҳи

2-тур

3 феврал                  

Ифтихор – ФарДУ                                                     ФарДУ         11:00

Футбол академия – U-18         Футбол инернат стадиони           14:00

 

“Вилоят ҳоким кубоги-2019”

“D” гуруҳи

2-тур

3 феврал      

Рашмилк – Ўз Донг Янг                  Ёзёвон Марказий стадион  11:00

Ёзёвон лочинлари – Дўстлик          Ёзёвон Марказий стадион  14:00

 

Аброр ДЕҲҚОНОВ

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО